«Кумтор»ни ривожлантириш стратегияси керак, акс ҳолда 2025-йилга бориб кон тўхтаб қолиши мумкин — Болтурук

178

«Кумтор Год Компани»нинг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурук агар «Кумтор»ни ривожлантириш стратегиясини ҳозирдан бошлаб ишлаб чиқиш бошланмаса 2025-йилга бориб коннинг иши тўхтаб қолиши мумкин эканини билдирди. Бу ҳақда Болтурукнинг адвокати Кайсин Абакиров эълон қилган очиқ хатида айтилади.

Хатда «Кумтор — Қирғизистон саноатининг флагмани, мамлакатнинг янги раҳбарияти ва президент жамоасининг муваффақияти ёки муваффақиятсизлигининг рамзи» экани айтилади.

«Агарла “Кумтор”ни ривожлантиришнинг пухта ўйланган ва прагматик стратегиясини ишлаб чиқишни бошламаса, у ҳолда 2025-йили Кумтор қолдиқ сақловчи жойларнинг тўлиб қолиши оқибатида ишни тўхтатишга мажбур бўлади, 7 йилдан кейин эса олтиннинг амалда тасдиқланган захиралари тугайди», — дейди Тенгиз Болтурук.

У агар мабода бундай сценарий амалга ошса, бу мамлакат раҳбариятининг обрўсига жиддий путур етказишини, чунки «“Кумтор”ни айнан шу президентнинг ҳаракати билан қирғиз халқининг мулкига қайтариб олиш имкони бўлган» деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, Болтурук конда геологлар, геотехниклар, тадқиқот муҳандислари, ер ости кон муҳандислари, лойиҳа муҳандислари ва менежерларининг «жиддий танқислиги» борлигини айтди. Илгари бу лавозимларни хорижлик мутахассислар ва маслаҳатчилар эгаллаб келган бўлса, энди зудлик билан миллий кадрлар тайёрлаш зарур.

«“Кумтор” зудлик билан жиддий ўзгаришларга, технологияларни модернизациялашга, IT технологияларни киргизишга муҳтож», — деб таъкидлади у.

Кумтор карьери. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Болтурук «Кумтор»ни биржага олиб чиқиш режалаштирилганини ҳам қўшимча қилди. Унинг айтишича, дастлабки сўзлашувлар ҳамда компанияни Сингапурдаги биржага олиб чиқиш бўйича тайёргарликлар ўтган. Унинг кутилган қиймати 2024-йили 6-7 млрд долларни ташкил қилар эди. 

«Кумтор Год Компани»нинг собиқ ташқи бошқарувчининг айтишича, акцияларнинг 30%ини 1,8-2,1 млрд долларга сотиш яқин икки уч йилда давлат бюджетининг танқислигини бартараф қилишга ёрдам беради ва қуйидагиларга йўл очади :

  • конда ва унинг атрофида интенсив геологик разведка олиб боришга, олтин захирасини 600 тоннага қадар кўпайтиришга, бошқача айтганда, коннинг ишлатиш муддатини 30 йилга узайтиришга имкон яратади;
  • «Кумтор»да янги олтин ишлаб чиқарувчи фабрикани ва янги ер остидаги конни ишга киргизишга, ҳозирги қолдиқ сақловчи жойни тўлиғи билан қайта ишлатишга ва бўшатишга, коннинг  инфраструктурасини сиртдан инвестор тормаган ҳолда янгилаб олишга имкон яратади;
  • «Кумтор» даромадининг ҳисобидан йирик саноат (Жетим-Тоо, Балачичкан, Сари-Жаз ГЭСи ҳамда бошқалар) лойиҳаларини, уларга ҳар йили 250 млн долларга қадар бўлиш билан молиялаштиришга имконият тузилади. 

Бироқ Болтурукнинг сўзларига кўра, молиявий қонунбузарликлар ва унинг ҳибсга олиниши, шунингдек, Қумторнинг бошқа раҳбарларининг ҳибсга олиниши бўйича «жиддий айбловлар» «жамоатчиликда тушунмовчилик ва миш-мишларни келтириб чиқармоқда».

«Буларнинг барчаси инвестицион шаффофлик нуқтаи назаридан бутун мамлакат обрўсига салбий таъсир кўрсатди ва [Канаданинг компанияси] Centerra Gold Inc. билан битимга глобал келишувга салбий таъсир этмоқда, чунки келишувнинг асосий иштирокчиси ва ташаббускори молиявий қонунбузарликда айбланмоқда», — деб айтилади мактубда.

«Қумтор» миллийлаштирилгач, расмийлар кон аввалгидек ишлаётганини айтиб, олтин қазиб олиш ҳажми ошганини маълум қилган. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровнинг маълум қилишича, 2022 йилда «Қумтор» конида 17,2 тонна олтин қазиб олинган бўлса, 2021 йилга келиб конда 10 тонна олтин қазилган. 

«2021 йилда «Қумтор»дан 10 тонна олтин олдик, 2022 йилда бу кўрсаткич 17,2 тоннани ташкил этган. Шу билан бирга, Миллий банк маълумотларига кўра, ҳозир бизда 40 тоннадан ортиқ соф олтин бор. «Бундан буён йирик минерал-хомашёларимиз давлат томонидан ўзлаштирилиб, улардан олинаётган даромад кенг жамоатчилик эҳтиёжларига, стратегик лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади», — деган у.

«Кумтор»даги ташқи бошқарув ва компания етакчиларининг қўлга олиниши 

2021-йилнинг 17-майида қирғиз ҳукумати «Кумтор»га ташқи бошқарув киргизган. Ҳукумат конни Канаданинг Centerra Gold Inc ишлатаётгани «маҳаллийларнинг соғлиғига, ҳаётига ва экологияга хавф туғдиради» деб сабаб келтирган. 

Ўшанда «Кумтор»нинг вақтинча ташқи бошқарувчиси бўлиб Тенгиз Болтурук тайинланган. Бунга жавобан  Centerra Қирғизистон ҳукумати «кондаги назорати деярлик тўлиғи билан тортиб олди» деб Болтурукни, кейинчалик Қирғизистоннинг ҳукуматини ҳам судга берган. 

2022-йилнинг 29-июлида мамлакат ҳукумати «Кумтор» тўлиғи билан Қирғизистонга ўтганини билдирган. Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровнинг айтишича, шу билан қирғиз томон Канаданинг Centerra Gold Inc. билан «Кумтор» лойиҳаси бўйича икки айри йўлга тушган. 

Қирғизистон билан Centerra’нинг  ўртасидаги келишувга кўра, Қирғизистон томони 11 миллион доллар дивиденд, шунингдек, бир марталик тўлов сифатида 50 миллион доллар олади. Шунингдек, қиймати қарийб 53 миллион доллар бўлган Қумтор кони бўйича рекультивациялаш ҳолатини яхшилаш жамғармаси ҳам мамлакат бошқарувига ўтказилмоқда.

Бунинг эвазига Қирғизистон 2022 йил 4 апрелгача умумий қиймати 777 миллион доллар (978 миллион Канада доллари) бўлган Centerra’даи 26,1 фоиз улушидан воз кечади. 24 август куни эса вазирлар маҳкамаси Болтурук «Қумтор»нинг ташқи бошқарувидан четлаштирилгани ҳақида хабар берган. Бу Ҳисоб палатаси кон фаолиятида молиявий қоидабузарликларни аниқлаганидан кейин бўлган.

 Шунга қарамай, Болтурук «Буюк кўчманлар мероси» миллий холдингининг етакчиси бўйича қолган. У бу хизматга 14-февралда келган. Бироқ 2022-йилнинг декабрида холдинг тарқатилиши маълум бўлган. 

Ўтган йилнинг 13-сентябрида Бош прокуратура Қумтўр конини ишлатган «Кумтор Голд Компани»нинг ишини текширишнинг натижасида уч жиноий иш қўзғалганини хабар қилган. Компания мамлакатга 1 млрд долларга яқин зарар келтиргани айтилган. 

Ўша куннинг тунида Бош прокуратуранинг Тергов бошқармаси «Кумтор Голд Компани» ЁАЖнинг собиқ ташқи бошқарувчиси ва «Буюк кўчманлар мероси» миллий холдингининг бошчиси Тенгиз Болтурукни қўлга олган. 

Шу билан бирга таъминот бўйича мутахассис Айша-Гул Фронтбек қизи Жаналиева билан молия бошқармасининг етакчиси Риспек Токтогулов қўлга олинган.

Ҳозир «Кумтор Голд Компани»ни Алмаз Бариктабасов бошқаради.