Ала-Арча қапчиғайидаги эски альплагерь бузилмоқда. Ўрнига меҳмонхона мажмуаси қурилади

159

«Ала-Арча» миллий паркидаги эски икки қаватли альплагер сурдирилиб, ўрнига замонавий меҳмонхона мажмуасини қуриш учун котлован қазилмоқда. Бу ҳақда «Клооп»га «Ала-Арча» миллий паркининг администрациясидан билдиришди.

Паркда оғир техникани қўлланиш билан қурилиш ишлари олиб борилаётганини 23-янвадарда Kaktus.media ўқувчиларига таяниб ёзган. Қурилиш бўлаётган ерда ҳозирда видео ва суратга олиш ҳам тақиқлангани таъкидланган. 

«Ала-Арча» администрациясидан эски қурилмалар хавфсизлик талабларига жавоб бермай қолгани сабаб сурдирилаётганини ҳам қўшимча қилишди. 

«У ерда эски, 1950-йиллари қурилган ноқонуний меҳмонхона турар эди. Бари чириб кетган. Биз уни янгилаб, ўрнига замонавий меҳмонхона мажмуасини қурмоқдамиз. Эскириб, ёғочдан қурилган коттежлар ҳам бор, уларни ҳам таъмирдан ўтказмоқчимиз. Барини янгилаймиз», — дейишди у ердан.

Паркдан бинони бузиб, олиб ташлашга тегишли органлар рухсат берганини айтишди. Меҳмонхона жамоасининг қурилиши миллий парк бюджетидан молиялаштирилади.