«Азаттык»: Рус фуқаролиги бор қирғизистонликларни Россиядан чиқаришмаяпти

70

Рус фуқаролигини олган қирғизистонлик ва тожикистонлик мигрантлар Россиядан чиқарилмаяпти. Бу ҳақда «Азаттык» радиоси билдирди.

Бундан бир қанча йил аввал Россия паспортини олган қирғизистонлик Бекболот журналистларга 2022-йилнинг 22-декабрида уни Россиядан чиқармай қўйишганини айтиб берди. 

«Рус чегарачилари мулойимгина "сиз мобилизация рўйхатида экансиз. Қонун бор, қайтинг. 12-февалгача чет элга чиқа олмайсиз" деб тушунтиришди. 20-декабрда Москвадан чиққан эдик, 22сида қайтиб келдим», — дейди Бекболот.

Бекболотнинг айтишича, мобилизация бошлангандан кейин унинг Россия фуқаролигини олган қирғизистонлик танишлари ҳарбий пунктларга чақирувнома олган. У айрим рус фуқаролиги бор қирғизистонликларни 60 ёшга яқинлашиб қолса ҳам Украинага жўнатишгани ҳақида эшитганини айтади. 

Бекболотни ҳам яқинда Москвадаги ҳарбий коммисариатга чақиришган. 

«Менга очиқ айтишди. Сентябрдаги мобилизация вақтида ҳам, ҳохирги вақтда ҳам ташқарига чиқиб кетганларга жавобгарлик катта бўлишини огоҳлантиришди. Мигрантаргина эмас, ўзларининг миллатдошларига ҳам шафқат бўлмаслигини, Федерал хавфсизлик хизмати "ернинг тагидан бўлса ҳам топиб чиқишини" айтишди. Менимча бу сафарги мобилизация аввалгидек очиқ эмас, аммо жиддий бўладиган кўринади», — деди у.

«Азаттык» радиоси МДХ давлатларининг Россия паспортини олган бошқа фуқароларидан ҳам ўлкадан чиқа олмаётгани ҳақида билдирувларни олганини тасдиқлади. 

Зафар исмли тожикистонлик мигрант эса журналистларга Россиянинг паспортини олган акасини ҳам Қозоғистонга киритишмаганини айтиб берди. 

«Уни қайта Сургутга жўнатишди, у билан бирга келаётганларни Россия паспорти йўқлиги сабаб уйларига  [Марказий Осиёга] кетишга рухсат беришди […] Менинг акамга ҳарбий ёшдаги россияликларнинг ҳозирча хорижга кетиши мумкин эмаслигини айтишибди », — деди Зафар.

13-январда Россия Тергов қўмитасининг раҳбари Александр Бастрикин рус фуқаролигини олган чет элликлар Украинадаги «махсус ҳарбий операцияга» жалб қилииши керак деб билдирган.

«Статистикада чет элликлар ҳарбий хизмат ўтамай туриб рус фуқаролигини оммавий турда олаётгани айтилади. Сўнгги икки йилда фуқароликни Марказий Осиё билан Кавказдан бир миллиондан ортиқ одам, жумладан 550 минг Тожикистоннинг, Ўзбекистоннинг ва Қирғизистоннинг фуқаролари олишган», — деган Бастрикин.

Россиядаги мобилизация

Украинага ҳужум бошлаганига ярим йилдан ошгандан кейин, 2022-йилнинг 21-сентябрида Россия «қисман мобилизация» эълон қилган. 

Ўшанда ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантларини Москвадаги «Сахарово» миграция марказида ҳарбий хизмат ўташ бўйича келишувга алдаб қўл қўйдиришаётганини билдирган.

Ўша вақтда, қирғиз ҳукумати мазкур мамлакатдаги қирғизистонликлар уруш ҳаракатларига ҳамда қуролли тўқнашувларга қатнашса жиноий жавобгарликка тортилишини эслатган. Шунингдек Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги қирғиз фуқароларига уруш ҳаракатларига чақирув келса дарҳол элчиликка мурожаат қилиши кераклигини сўрашган. 

Россия ИИВнинг маълумотига кўра, 2022-йилнинг олти ойидаёқ 10,6 минг қирғизистонлик Россия фуқаролигини олган. 2021-йилнинг шу ойларида Россия фуқаролигини 8,4 минг қирғизистонлик олган.

Бош саҳифадаги сурат: Улан Асаналиев / «Азаттык».