Миллий энергохолдинг: Вақти-вақти билан ўчиришлар бўлгани йўқ, «тартибга солиш тадбирлари» бўлмоқда

160

«Қирғизистоннинг миллий электр тармоғи»нинг етакчиси Алтинбек Рисбеков 16-январдаги матбуот анжуманида совуқ сабаб мамлакатнинг айрим ҳудудларида бўлаётган ёруғлик ўчирилиши ҳақида айтиб берди.

Рисбеков вақт-вақти билан ўчиришлар бўлмоқда деган маълумотни дарҳол рад этди. Унинг айтишича, бу ўчиришлар «тартибга солувчи» бўлиб ҳисобланади. 

«Ускуналаримиз, трансформаторларимиз, электр узатиш линиялари ва бошқалар ҳаммаси техник хусусиятларга эга, уларда иш ҳажми бор. Масалан, трансформаторни 100%гагина юклаш мумкин, агар ундан ошиб кетса, муаммолар бўлади. Қаттиқ совуқ сабабли шундай чоралар кўрилмоқда», — деди тармоқнинг бошчиси.

Рисбеков муассаса ускуналарига 100%га қадар юклам юклай олишини, аммо электр энергиянинг истеъмоли кўпайганда «тартибга солувчи чораларсиз» вазиятдан чиқа олмаслигини тушунтирди. 

«Бу дегани электр энергиясини вақти-вақти билан ўчириш дегани эмас, ускунларни сақлаб қолиш мақсадида ўчиришлар бўлмоқда. Биз электр энергияни тартибга солиш мақсадида шу чорани кўрмоқдамиз. Мамлакат ҳудудида 240-250 авария бригадаси кучайтирилган тартибда ишламоқда. Бир ерда ўчириш бўлса, тезкор шаклда таъмирлашга ҳаракат қилмоқдамиз», — деб қўшимча қилди у. 

13-январда «Қирғизистоннинг миллий электр тармоғи» ускуналарни сақлаб қолиш учун яқин кунларда ўчиришлар бўлиши мумкин деб билдирган. 

Муассаса фуқаролардан бир вақтда бир неча маиший техникадан қўлланмасликка, электр энергиясини тежашни илтимос қилган. Бундан ташқари энергетиклар қирғизистонликлар ўлкани электр энергияси билан тўхтовсиз таъминлашга масъул эканини эслатишган.