11-январда Ўш шаҳрида 32 ёшдаги аёл уч боласи билан ис газига заҳарланиб вафот этди. Бу маълумотни «Клооп»га Ўша шаҳар ички ишлар бошқармаси тасдиқлади.
Маълумотга кўра, фожиа 11-январь куни тушдан кейин бўлган. Дастлабки терговнинг натижасида улар кўмирдан чиққан ис газидан заҳарлангани аниқланди.
«Марҳумнинг эри ишда юриб, хотинига қўнғироқ қилган. Жавоб ололмагандан кейин, уйига келиб, хотининг ва болаларининг вафот этганини кўрган», — деб таъкидлашди милициядан.
Ўш шаҳар ИИБдан ҳозирда мазкур факт бўйича тегишли экспертизалар тайинланиб, тергов ишлари бошланганини қўшимча қилишди.
Мамлакатда деярлик ҳар бир қишда турғунлар ис газидан заҳарланиб вафот этиш ҳолатлари қайд этилган. Бунга қадар жорий йилнинг 7-январида Жалолободда 2 ёшли қиз электр иситкичининг куйган симидан чиққан исга заҳарланган.
Унга қадар 30-декабрда Қадамжой туманининг Алга қишлоғида бир оиладан олти киши электр печидан чиққан исга заҳарланиб вафот этган.