13 ёшли қизни зўрлаш учун судланган икки милиционернинг жазо муддати қисқартирилди

157

Бишкек шаҳар суди 13 ёшдаги қизни зўрлаш учун судланган икки милиция ходимининг қамоқ муддатини қисқартирди. Маълумотни «Клооп»га адвокат Тимур Султанов тасдиқлади.

«Суд коллегияси биринчи инстанциянинг ҳукмини бекор қилиб, охирги жазони тайинлади: бир милиция ходимига — 6 йил, иккинчисига — 9 йил берилди. Учинчи айбланувчининг, “Дордой” бозорининг қоравулига чиқарилган ҳукм кучида қолдирилди», — деб билдирди Султанов.

Адвокат қамоқ муддатини қисқартириш нимага боғлиқ эканини билмаслигини, сабаби қўлига ҳукмнинг қарорини хали олмаганини таъкидлади. 

Материал эълон қилиниши арафасида Бишкек шаҳар судининг матбуот хизматидан изоҳ олиш имкони бўлмади. 

Ўсмирнинг зўрланиши

Бишкекнинг Свердлов туман судида 2022-йилнинг 30-августида 13 ёшли ўсмирни икки милиция ходими ва “Дордой” бозорида ишловчи қоровул томонидан зўрлангани бўйича қўзғалган жиноят ишини текшириш якунланган. 

Унда қоравул 10 йилга, икки милиция ходими эса 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек уч нафарига жабрланган тарафга маънавий зарар учун товон қатори ҳар бири 100 минг сомдан тўлаб берадиган бўлган. Бундан ташқари, милиционерлар қамоқдан чиққандан кейин уч йил бўйича қандайдир бир хизматга бора олишмайди. 

Ўспирим қизнинг зўрлангани 2021-йилнинг июль ойининг бошида маълум бўлган. Қизни отасининг айтишича, қизига нисбатан зўравонлик 2021-йилнинг августидан 2022-йилнинг февралигача чўзилган. 

Шунингдек, зўрлаш ишида Ўш бозоридаги меҳмонхоналарнинг бирида ишлаган официант ҳам гумонланувчи қатори ўтган. Унинг иши бўйича тергов тугаб, материаллари судга ўтган.