Ўш: Милиция уюшган жиноий гуруҳнинг аъзосини ўлдириб кетганларга қидирув эълон қилди

202
Сурат: Видеодан скриншот

12-январда Ўш шаҳрида 30 ёшдаги уюшган жиноий гуруҳнинг аъзосини ўлгунча калтаклаб кетишди. Гуруҳнинг яна бир аъзоси эса жонлантириш бўлимида ётибди. Бу ҳақда «Клооп»га 13-январда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасидан билдиришди. 

Маълумотга кўра, 12-январдан 13-январга ўтар кечаси соат тахминан 01:15 да Ўшдаги Қурманжан Датқа кўчасида жойлашган банкнинг ёнида Қизилқия шаҳрининг 30 ёшдаги турғунига ўткир буюм билан ҳужум қилинган. 

Жиноятчилар оқ рангли автомобил билан қочиб кетишган. Жиноий гуруҳнинг аъзоси эса воқеа жойида вафот этган. Мазкур факт бўйича «Қотиллик» моддасининг асосида жиноят иши қўзғалди. 

Бундан ташқари, марҳуминг жабрланган 28 ёшдаги гериги тез ёрдам хизмати тарафидан Ўш шаҳар касалхонасининг жонлантириш бўлимига етказилган. Унинг бутун аъзолари қаттиқ шикастлангани айтилади. 

Унга нисбатан қилинган ҳужум видеога тасвирига тушиб қолган. Унда гаплашиб турган кишиларнинг гуруҳига нотаниш шахслар келиб учрашиб, дастлабки маълумотга кўра, арматура билан зарба бера бошлашган. 

Мазку факт бўйича материаллар рўйхатга олиниб, судгача тергов ишлари бошланди. Шу билан бирга милициядан жабрланган икки турғун ҳам жиноий гуруҳнинг аъзолари сифатида ИИВнинг рўйхатида турганини таъкидлашди.