Ўш: Sky Bar тунги клубида муштлашувга қатнашган бошхона ходимлари ишдан олинади

167

Sky Bar тунги клубидаги муштлашувга қатнашган божхона ходимлари ишдан бўшатилади. Бу ҳақда Давлат божхона хизматининг етакчиси Самат Исабеков муассасанинг йил якуний йиғинида билдирди. 

«Ишни Ҳарбий прокуратураси олиб бормоқда. Ўзларининг хизмат вазифаларини тушунмаган бу каби ходимлар, безорилик қилиб юришади, божхона хизматининг обрўсини тушургани учун хизматларидан бўшатилиши керак. Биз уларни ишдан кетказамиз», — деди у.

Исабеков мушташувга икки божхона ходими иштирок этганини таъкидлади. Исабековнинг айтишича, ҳозирча улар ишдан олингани йўқ, сабаби улардан бири касал бўлганидан таътилда, иккинчиси — меҳнат таътилида юради. 

Ўш шаҳридаги тунги клубларнинг биридаги муштлашув 2-январда бўлган. Муштлашувнинг видеоси ижтимоий тармоқларга тарқаб кетган. Воқеадан кейин блогер Ринат Усупбаев Камчибек Ташиевга мурожаат қилиб, «муштлашувга МХДҚнинг ва божхона ходимлари қатнашганини» айтган.

10-январда МХДҚ тунги клубларнинг бирида муштлашган ходимларини «миллий хавфсизлик идорасига путур етказгани учун» ишдан олган.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, МХДҚнинг ходимларини ишдан олиш қарори махсус хизматнинг вакиллари аралашган муштлашувни текшириб чиққандан кейин қабул қилинган.