Миллий энергохолдинг: Режали ўчириш киргизилмайди, аммо электр энергиясини тежаш керак

168

Миллий энергетика холдинги Қирғизистон энергетика тизими пик соатларда барча мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини тугатганлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда 12 январ куни энергетиклар баёнот тарқатишди.

Уларнинг маълумотига кўра, 11-январда электр энергиясини суткалик истеъмол режалаштирилгандан 10,2 млн кВт/соатдан ортиб, 70,9 кВт/соатни тузган. Ўтган йили электр энергиясини истеъмоли 59,7 млн кВт/соатни тузгани таъкидланди. 

Шунга қарамай энергохолдингдан «Клооп»га ҳозирча режали ўчиришлар ёки бошқа чекловлар киргизилмаслигини билдиришди. Холдингдан тежамкорликка чақириш билангина чекланишларини қўшимча қилишди. 

Энергетиклар қирғизистонликларни кечки пайт (18:00-21:00да) ва эрталабки (7:00-10:00) электр энергиясини кўп сарфлаган электр буюмларини қўлланмасликка чақиришди. Бу авария ўчирувларига йўл қўймаслик учун муҳим. 

Вазирлар маҳкамасининг ўринбосари Бақит Тўрўбаевнинг айтишича, бундай совуққа барча хизматлар тайёр. 

«Биз ёздан бошлаб қишга тайёрланганмиз. Кўмир билан таъминлаганмиз, кўмирнинг нархини ҳам назоратга олганмиз, узилишсиз электр энергиясини бериш бўйича, уни ҳам назоратга олганмиз. Бугунги кунда Қирғизистон бўйича авария вазияти йўқ [...] Барча ерда электр энергия бор, иссиқлик бор деб айта оламиз», — деган у.

Бунга қадар Қирғизгидромет мамлакат ҳудудида «аномал совуқ» кутилаётганини билдирган. 10-11-январда ҳаво ҳарорати пастлаши, 12-13-январда эса Чуй водийсида термометрнинг кўрсаткичи кечаси -25°С, Суусамирда эса -38°С пастлаб кетиши тахмин қилинган.