«Фуқаровий якдиллик» халқаро платформасининг аъзолари қирғиз ҳукуматини айблаб, «Азаттык»нинг радио эфирини, веб-сайтига кириш имконини қайта тиклаб, муассасанинг банк ҳисобига қўйилган тўсиқни олишга чақирди. Бу ҳақдаги баёнотни Норвегиянинг Хельсинки қўмитасининг сайтида эълон қилди.
Баёнотда «Азаттык»қа бир неча бор босим қилингани таъкидланади.
«“Азаттык” [қочқин президент] Курманбек Бакиевнинг репрессив режимида 2010-йилдаги апрель инқилобигача босимга учраган. Бу сафаргисида жиддий масала мустақили ОАВни, жумладан “Азаттык”, Kaktus.media ва “Клооп”ни ёпиш талаби билан одамларнинг гуруҳи “Азаттык”нинг Бишкекдаги офиси олдида акцияга чиққанда бошланди.
Ўн кундан кейин миллий телерадио компанияси “Азаттык”нинг радиодастурларини эфирга беришни тўхтатди, шундан кейин Маданият вазирлиги 2021-йили ёзда қабул қилинган буҳсли ва танқидга сабаб бўлаётган “Ёлғон маълумотдан ҳимояланиш ҳақида”ги қонунига таяниб “Азаттык”нинг веб-сайтини блоклаш қарорини чиқарди», — деб айтилади билдирувда.
«Фуқаровий якдиллик» қўмитасининг аъзолари 2023-йилнинг мартида «Азаттык»нинг қирғиз тилидаги биринчи репортажи чиққанига роппа-роса 70 йил бўлишини ёдга солишди. Улар агар ўша кунгача «Азаттык»қа қўйилган чеклов олинмаса, «бу Қирғизистондаги ҳозирги реалликнинг аянчли гувоҳи ва унинг мустақиллик интилган демократик давлат қатори обрўсига зарба бўлиб қолишини» таъкилашди.
«Биз, “Фуқаровий якдиллик” платформасининг аъзолари ҳам Қирғизистоннинг ҳукуматини “Азаттык”нинг мамлакатдаги муҳим журналистик фаолиятига қўйилган чекловнинг барини олиб ташлашга чақирамиз. Қирғизистон ҳукумати мамлакатдаги ОАВдан фахрланиб, ўзининг кучли жиҳати қатори қараши керак, шунингдек [...] ўнлаган йиллардан бери шаклланиб бораётган демократик жараёнларни ортга тортишга ҳаракат қилмаслиги керак», — деб айтилади мурожаатда.
Мурожаатга 30дан ортиқ халқаро ташкилот, жумладан Норвегиянинг Хельсинки қўмитаси ҳамда «Бир Дунё — Қирғизистон» ташкилот қўл қўйган.
«Азаттык»нинг блокланиши
«Азаттык» радиосининг сайти 26-октябрда икки ойга тўсиб қўйилган. Бундай қарорни Маданият вазирлиги қабул қилган.
Бунга мазкур медиада 14-17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжал ҳақида «миллий манфаатларга қарши келган ноаниқ материал эълон қилингани» сабаб бўлгани айтилган. Сайт «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунига кўра тўсилган. Мазкур қонун фейклар ҳақидаги қонун қатори маълум.
Муассасадан «Азаттык»нинг сайтини тўсишга «Ҳозирги вақт» («Озодлик» радиосига қарашли тизим) телеканалининг «Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегарасидаги шиддатли тўқнашув» номли видеоматериали сабаб бўлганини билдиришган.
Маданият вазирлиги лавҳада «адоват ҳарактеридаги сўзлар қўлланилгани, Қирғизистон томоннинг Тожикистонга ҳужуми деган тарздаги тасдиқланмаган маълумот, Боткен вилоятидаги воқеаларни ёритишда жамоатчилик вазиятини таранглаштириб, фуқароларнинг ўртасида низони, дискриминацияни ва бўлинишни пайдо қилган маълумотлар аниқланган» деб ҳисоблашади.
«Азаттык»нинг ўзидан Маданият вазирлиги айтаётган материлани ўрганиб чиқишганини ва ундан «стандартларнинг бузилгани аниқланмаганини» билдиришган.
Аввалроқ АҚШнинг Давлат департаментининг расмий вакили Нед Прайс «АҚШ “Азаттык” сайтининг икки ойга блокланишига, мустақил ахборот воситаларига ҳамда фуқаровий жамиятга босим ортганидан хавотирланаётганини» айтган.
Шунингдек халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти нашрнинг сайти тўсилишига изоҳ бериб, қирғиз ҳукумати яқиндагина сўз эркинлиги билан фуқаролик жамиятга берилган зарба ортидан ОАВни назорат қилиш ва цензурага олиш бўйича чораларини кучатиш деб билдирган. Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти эса қирғиз ҳукуматини «“Азаттык”нинг сайтига қўйилган тўсиқни тез орада олишни ва сайтни блоклаш қарорини қабул қилишга асос бўлган “Ноаниқ (ёлғон) ахборот (фейклар ҳақидаги)” қонунни бекор қилишни талаб қилган.