Касиет Мамирбай: Қамоқдаги Перизат Сурановага зудлик билан операция қилиниши керак

179

Кампиробод иши бўйича ҳибсга олинган фаол Перизат Суранова зудлик билан операция қилиниши керак. Бу ҳақда ҳибсдаги ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартованинг қизи Касиет Мамирбай Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг айтишича, 28 декабрда фаолни ТИЗО-1 дан поликлиникада текширувдан ўтказиш учун олиб кетишган.

“Текширув натижаларига кўра, аёл аъзоларида “бачадон миомаси”, “шиллиқ ости тугунлари”, “икки томонлама гидросальпинкс” аниқланган бўлиб, улар исталган вақтда ёрилиб, қон кетишига олиб келиши мумкин, бу эса ҳаёт учун хавфлидир”, — деб ёзади Мамирбай.

Унинг сўзларига кўра, шифокор бошқа органларни даволашга тўғри келишини таъкидлаган, аммо аёл органларини жарроҳлик аралашувисиз даволаш мумкин эмас.

Мамирбайнинг сўзларига кўра, 10 январ куни Суранов Чуй вилоят касалхонаси шифокори томонидан қўшимча текширувдан ўтказилган, у фаолнинг илгари қўйган ташхисини тасдиқлаб, Сурановни зудлик билан операция қилиш зарурлигини таъкидлаган.

Суранованинг адвокати экспертизанинг натижаси ва ташхислари билан тасдиқланган тиббий китобчанинг кўчирмасини бериш илтимоси билан ТИЗО-1га мурожаат қилган.

Мамирбайнинг ёзишича, адвокатнинг сўзларига кўра, улардан (ТИЗО-1) берилган жавоб тўлиқ бўлмаган – бу Сурановага қўйган бирламчи ташхисни билдирмаган. Бундан ташқари, ТИЗО-1 фаолнинг тиббиёт муассасасига ётқизилишига рухсат бермаган.

“Шунингдек, очлик эълон қилиш чоғида Суранова икки марта ТИЗО-1га чақирилган, бироқ номаълум сабабларга кўра уни касалхонага ётқизишмаган”, - дейди Мамирбай.

Жазони ижро қилиш хизматидан «Клооп» нашрига Сурановани операция қилиш учун касалхонага суднинг қарорисиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан тузилган келишув асосида олиб бориш мумкинлигини таъкидлашди. Аммо иш терговда бўлгани сабаб, фаол касалхонага конвойлор хамкорлигидагина бора олади.  

Фаол Перизат Суранова 20 декабрь куни мустақил шифокор Бермет Бариқтабасова борганида соғлиғидан шикоят қилган.

Бариқтабасова фаолнинг тўшакдан турмагани, қаттиқ оғриётгани, ҳожатхонага киришига уч киши ёрдам бергани ҳақида хабар берган. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Суранова уйқусизлик, қаттиқ бош оғриғи ва кўриш қобилияти сусайганидан азият чекмоқда. Кейин фаол сиёсий очлик эълон қилган.

Кампирободнинг Ўзбекистонга ўтишига қарши танқидлар сабаб ҳибсга олиш

2022-йилнинг октябри охирида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишини танқид қилган 20 нафардан ортиқ фаол, сиёсатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси қўлга олинган. Уларнинг бари оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёрланишда айбланган. Шундан бери тергов амаллари олиб борилмаяпти. 

Қўлга олинганларнинг бари айблари йўқлигини, уларга босим бўлаётганини, жиноят иши уларнинг Кампиробод масаласи бўйича позицияси сабаб қўзғалганини билдиришган. Қамоққа олишдан норозилик билдириб 19 киши очлик эълон қилган. 

Улар очилик оқибати учун жавобгарликни шахсан президент Садир Жапаровга ва МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевга юклашган. Кейинчалик ҳибсга олинганларнинг уч нафари: журналист Айданбек Акматов, сиёсатчи Азимбек Бекназаров ва фаол Чингиз Капаров очликни тўхтатишган. 

Йигирмадан ортиқ сиёсатчи билан фаолнинг қўлга олинишини бир қатор депутатлар айблаб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти эса ҳукуматни қўлга олинганларнинг барини озод қилишга чақирган.

Бундан ташқари, Кампиробод иши бўйича қўлга олинганларни ҳимоя қилаётган адвокатлар билан ҳуқуқшунослар ишнинг фигурантларини ҳибсга олишда жиддий қонун бузарликларга йўл қўйилганини бир неча бор таъкидлашган. 

Президент Садир Жапаров эса кимнидир бўшатинглар деб буйруқ бера олмаслигини таъкидлаган. Президент бу иш бўйича судьяларнинг ишига ҳеч ким аралашмаганини айтиб ишонтирмоқда. У Кампиробод иши бўйича айбланаётганлар «тўнтариш қилишни режалаштиргани учун тўғри қамоққа тушишган» деб айтган. Унинг айтишича, айбланганлар тўнтариш қилиш режалари, қанча одам тўплаш керакдиги муҳокама қилинган йиғилишга боришган.