Кампиробод иши: Фаол Суранова президентдан ёши катта аёлларни озод қилишга ёрдам беришни илтимос қилди

179

Фаол Перизат Суранова президент Садир Жапаровга мурожаат қилиб, ҳуқуқ ҳимоячиси Асия Сасиқбаева ва МСК собиқ аъзоси Гулнара Журабаевани уй қамоғига озод қилишга ёрдам беришни сўради. Уч аёл ҳам Кампиробод иши бўйича айбланувчи ҳисобланади.

Суранованинг мактубини ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ашурахунова Facebook'даги саҳифасида эълон қилди.

«Асия Сасиқбаева 72 ёшда. Гулнора Жўрабоева 63 ёшда. Иккаласининг ҳам соғлиғи ёмон ва кундан-кунга ёмонлашмоқда. Икки буви кексаликда, болалари билан ўтиришлари керак бўлган ёшда - улар ноқонуний равишда қамоқда. Аҳволи кундан кунга ёмонлашиб бораётган Асия Сосиқбоеванинг саломатлигига ким кафолат беради?» — деб ёзган у.

Суранова президентдан ҳақиқатни ва адолатни кутишини таъкидлаган. 

«Сиз президент қатори, онанинг ҳурматини, меҳнатини баҳолаб, икки аёлнинг қамоқлан бўшитилишига, уларнинг эҳтиёт чорасини уй қамоғига алмаштирилишига хисса қўшасиз деб ишонаман», – деб мурожаат қилди у давлат раҳбарига. 

Суранова Асия Сасиқбаева билан Гулнара Журабаеванинг шахси аниқлангани, уларнинг доимий яшаш жойлари бор эканини ҳам таъкидлади. 

«Мен уларни қонунни сақлаган, жамоатчиликка хавф туғдирмаган, тараққиётни, фаровонликни тилаган намунали инсонлар қатори биламан. Улар Қирғизистоннинг ривожланишигиа катта ҳисса қўшид деб ҳисоблайман», — деб ёзган Суранова.

Президент Садир Жапаровга қамоқдагиларни озод қилиш талаби бунга қадар ҳам айтилиб келган. Аммо Жапаров кимнидир озод қилиш бўйича буйруқ бера олмаслигини билдирган. 

Президент Кампиробод иши бўйича айбланаётганлар «тўнтариш қилишни режалаштиргани учун тўғри қамоққа тушишган» деб ҳам айтган. Қамоқдагиларнинг адвокатлари президентнинг баёнотидан кейин Жапаров айбсизлик  презумпциясини бузди деб айтиб чиқишган.