25-декабрда Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида 30 ёшдаги аёлнинг ўлимига гумонланувчи қатори 23 ёшдаги турғуни қўлга олинди. Бу ҳақда Жалолобод вилоят ИИБдан билдиришди.
Маълумотга кўра, 23-декабрда Сузоқ туман ИИБга 32 ёшдаги турғун мурожаат қилиб, ўша куни тахминан соат 09:00 да 30 ёшдаги хотини қизлик уйига бориб келиш учун уйидан чиққанича бедарак эканини билдирган.
Мазкур факт милициянинг электрон журналига қайд этилиб, махсус тергов-тезкор гуруҳи тарафидан қидирув ишлари бошланган.
25-декабрда Сузоқ туманининг Атабеков қишлоқ ҳудудидаги қамишнинг орасидан оқиб ўтган сувдан йўқолган аёлнинг жасади топилган. Милиция ходимларининг билдиришича, аёлнинг бўйнига рўмол ўралиб, сочлари ёйилган вазиятда бўлган.
Суд-тиббий экспертизаси аёлнинг бўйнида бўғишдан қолган из борлигини, у ҳавонинг етишмовчилиги сабаб вафот этганини аниқлаган.
Мазкур факт бўйича «Қотиллик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган. Гумонланувчи қатори Сузоқ туманининг Атабеков қишлоқ ҳудудининг 23 ёшдаги турғуни қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киргизилган.
Гумонланувчи берган кўрсатмаларида жиноятни қандай йўллар билан амалга оширганини айтиб берган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.