Конституциявий суднинг собиқ аъзоси Клара Сооронқулова, шунингдек Кампиробод иши бўйича деярли барча айбланувчилар 20 февралгача ҳибсда қолди. Айбланувчиларнинг ўзлари ва уларнинг оила аъзолари тергов ўтказилмаганидан кейин уларни ҳибсда сақлашга ҳожат йўқлигини айтишмоқда.
Сооронқулованинг оиласи ҳокимият ва терговни адолатсизликда айблаб, уни озод қилишни талаб қилди.
«Онанинг юраги чидай олмас экан. Фарзандларимизни ҳибсга олиниши биз учун осонми? [...] Қандай адолатсиз замон, қандай адолатсиз, ҳақиқатсиз ҳукумат бу? Қамаса айбини бўйнига қўйиб, сенга шу тегишли деб, тегишли жазосини берсин, ҳеч кимнинг қаршилиги йўқ. Лекин туҳмат билан қамашгани учун Оқ уйнинг олдига бориб ўзимни осиб ўлайин деган ҳаёлдаман. [...] Мен ҳукуматдан жуда хафа эканлигимни айтмоқчиман. Ҳаммаси инсоф билан бўлсин», — деди Сооронкулованинг онаси Гулийпа Суюнбаева.