МХДҚ: Ташиев ўз жамоаси номидан реабилитация марказига 500 минг сом хайрия қилди

333

МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев «Биргаликда саломатлик» ташкилоти қошидаги «Нур+” реабилитация марказидаги ногиронлиги бўлган болаларни Янги йил байрами билан табриклади. Бу ҳақда 27 декабрь куни МХДҚнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ташиев МХДҚнинг шахсий таркиби номидан марказнинг моддий-техник базасини яхшилаш учун 500 минг сом ажратган. Шунингдек, у болаларга ширинликлар ва ўйинчоқлар берган.

Қамчибек Ташиев. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати.

Реабилитация маркази раҳбарияти эса МХДҚ раиси ва ходимларига миннатдорчилик билдириб, «уларнинг кўмаги билан 2021 йилда 1 миллион сом, 2022 йилда эса 500 минг сомлик ижара тўлови тўланганини» айтишган.

«Реабилитация маркази раҳбари реабилитация марказининг умумий жамоаси ва болаларни кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, барчага сиҳат-саломатлик тилади», — дейилади махсус хизмат хабарида.

МХДҚ матбуот хизматининг қўшимча қилишича, учрашув якунида Ташиевлар реабилитация марказини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида мавжуд муаммоларни муҳокама қилган.

Қамчибек Ташиев ҳокимиятга келганидан бери муҳтожларга ёрдам бергани ҳақида сурат ва видеоларни кўпинча ўзининг «Регион» телеканалида эълон қилиб келади.

20 декабрь куни Ташиев лейкоз билан касалланган Дайирбек Маматкалевнинг даволаниши учун моддий ёрдам кўрсатишга ваъда берган. Бироқ махсус хизмат боланинг даволаниши учун қанча сом ажратилиши ва маблағ қаердан келиши ҳақида маълумот бермаган.

Жорий йилнинг 6 март куни Ташиев Сузоқ тумани Барпи қишлоғида буйрак касаллигидан азият чеккан қизи Гулжан Абдиразоқ учун уй қуриб берган. Ўшанда ҳам маблағлар манбаси номаълумлигича қолган.

Ноябрда эса Ташиев ўз оиласи ҳисобидан Жалолободнинг тўртта кўчасига асфальт ётқизган.

Ўша вақтда маҳаллийлар томонидан мазкур кўчага Ташиевнинг отаси — Кидирша Ташиевнинг номи қўйилган.

Ташиевлар пулни қаёқдан олади?

Аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси нашрларга Қамчибек Ташиевнинг даромади ҳақида «жамоатчиликка эълон қилиш мақбул эмас» деган баҳона билан маълумот беришдан бош тортган.

Бу йл январда Temirov Live ютуб-канали давлат ишхонаси орқали мазут сотиб, 30 млн сомдан ортиқ фойда топган МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари ҳақида суриштирув эълон қилган.

Суриштирувда журналист Болот Темиров Қамчибек Ташиев ҳокимиятга келгунга қадар ёқилқи мойи бизнеси билан алоқаси бўлганини, Жалолободдаги нефть заводи унинг қариндошлари номига қайд этилганини, Қазибек Ташиев таъсисчиси, Шайирбек Ташиев эса директор бўлиб ҳисобланишини айтган.

Ташиев эса Темировнинг суриштирувидаги коррупция фактлари «ўйлаб топилганини», оиласида бирор киши ҳам «ҳеч қачон коррупция схемаларига аралашиаганини» билдирган.

Шунингдек у «ҳукуматга келгандан кейин» оила аъзолари тендерларга қатнашмай қўйганини, ўғли эса тендерларга маҳаллий ҳукумат илтимос қилигани учун «ёмон фикри бўлмаган ҳолда» қатнашганини қўшимча қилган.

Муаллиф: Насикат Жиргалбекова