Боткен: Аҳолига ваъда қилинган 420 та уйдан фақат 2 таси қуриб битказилди

396
Маҳаллий аҳоли ва вайрон бўлган уйлар. Сурат: Бекболсун Қайипов / Клооп

Боткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида уй қолган турғунлар учун атиги 2 та уй қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда 27 декабрь куни Жогорку Кенешнинг Транспорт, коммуникациялар, архитектура ва қурилиш қўмитаси йиғилишида маълум қилинди.

Архитектура, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги агентлигининг директори Нуртазин Жетибоевнинг айтишича, «Аманат қурилиш инвест» компанияси янги йилга қадар уй-жой қуришнинг уддасидан чиқмаган. Унга кўра, давлат ғазнасидан 1 миллиард 400 миллион сом ажратилган. Бироқ режалаштирилган 400 дан ортиқ уй-жойдан фақат иккитаси фойдаланишга топширилган.

Шу боис депутатлар биргина қурилиш компанияси танлаб олингани, у олган пулининг атиги 30 фоиз бўйича ҳисобот берганини танқид қилишди. Улар шартнома кафолати 130 миллион сом бўлишига қарамай, бор-йўғи 5 миллион сом ўтказганликларини кўрсатиб, компаниянинг жавобгарлигини кўриб чиқишни таклиф қилишди.

 Қуролли жанжал

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишма 14-сентябрда бошланган. 16-сентябрда эса вазият кескинлашиб кетган. Қирғиз ҳукумати тожик томонни «агрессияда ва ҳарбий ҳужумда» айблаган. Тожикистон томон эса «эскалацияга» Қирғизистоннинг айбламоқда.

Жанжал оқибатида Қирғизистонинг 63 фуқароси ҳалок бўлди — унинг 48 нафари ҳарбийлар, 15 нафари маҳаллий аҳоли. 206 нафар киши эса турли жароҳатларни олди — уларнинг 145и аскарлар, 60 нафари тинч аҳоли.

Қуролли жанжалда 140 минг нафарга яқин киши уларини ташлаб қочишга мажбур бўлган. Жанжалнинг оқибатида умумий 661 уй зарар кўрган.

Қирғизистонга келтирилган моддий чиқимнинг қиймати 3 млрд 130 млн сом деб баҳоланди.

Президент Баткендаги уйларни совуқ тушгунга қадар тугатиб бериш топшириғини берган. Ҳозирда турғунларнинг айримлари уйларига қайтгани йўқ, қолганлари чодирларда ва контейнларда кун кечирмоқда.