Сокулук туманида ўз қизини зўрлашда гумонланган шахс қўлга олинди

235

Сўқулук туманида ўз қизини зўрлаганликда гумонланган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га Чуй вилояти ички ишлар марказий бошқармасининг матбуот хизмати хабар берди.

Милиция берган маълумотга кўра, 24 декабрь куни Сўқулуқ тумани ИИБга қизнинг онаси мурожаат қилган. «23 декабрь куни эрталаб соат 07.00 да Кун-Туу қишлоғида жойлашган уйда куч ишлатиб, 13 ёшли қизини зўрлаган» 42 ёшли турмуш ўртоғига нисбатан чора кўришни сўраган.

Милиция «Зўрлаш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатиб, Сўқулук туман суди эркакни ҳибсга олган. Тергов давом этмоқда.

Зўрлашда гумонланувчи. Фото: Чуй вилояти ШИИБ.

Болаларга нисбатан зўравонлик

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Қирғизистонда 2022 йил бошидан буён болаларга нисбатан 400 дан ортиқ зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Улардан 55 таси жинсий зўравонликдир.

Шу билан бирга, уларнинг сони йил сайин ортиб бормоқда. Кўпинча, ишлар судгача этиб бормайди, чунки аксарият ҳолларда болаларга нисбатан зўравонлик қариндошлар томонидан содир этилади. Жабрланганларнинг оилалари ариза ёзишга қарор қилишса ҳам, қариндошлари билан келишилганидан кейин уни олишлари мумкин.

12 август куни президент Садир Жапаров болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолаган.

Болалар ва ўсмирлар учун Бишкекда Болаларга ёрдам маркази мавжуд. Улар билан 0773192099 ва 0707079597 рақамлари орқали боғланишингиз мумкин. Жалолободда «Оқ йўл» болалар реабилитация маркази ҳам мавжуд, марказнинг телефон рақами: 0773741191.