Қирғизистонда 26-декабрдан бошлаб мамлакатнинг ҳудудларидаги мактаблар очилди. Бу ҳақда таълим вазирлигидан билдиришди.
Маълумотга кўра, агарда синф ўқувчиларининг 20%дан кўпи соғлиғи сабабли дарсга келмаётган бўлса, мактаблар қайтадан масофадан ўқишга ўтади.
Бишкек шаҳридаги мактабларнинг ўқувчилари эса 28-декабрга қадар масофадан ўқишади.
Грипп кучайиб, вазиятнинг оғирлашишига йўл бермаслик мақсадида Қирғизистонда мактаблар 15-декабрдан 24-декабрга қадар масофадан ўқишга ўтган.
Қишки таътил вақтида эса бу йил мактабларда 30-декабрда бошланиб, 10-январга қадар давом этади.
Муаллиф: Каним Кидирова