Иссиқкўлнинг Қара-Ой қишлоғидаги «Акун» пансионатига ноқонуний бериб юборилган 371 миллион сомлик ер давлатга қайтарилди. Бу ҳақда 24- декабрда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, Иссиқкўл туман суди 2008-йили 17,65 гектар ерни пансионатнинг ҳисобига ўтказиб бериш бўйича қарор чиқарган. Давлат рўйхатга олиш идораси мулк ҳуқуқи ҳақида давлат актини ноқонуний бергани аниқланди.
Махсус хизматдан суд чиқарган ноқонуний қарор бўйича иш қўзғалиб, ер участкаси давлат ҳисобига ўтганини таъкидлашди.
«Акун» пансионати Жогорку Кенешнинг собиқ депутати, марҳум Чинибай Турсунбековнинг оиласига тегишли.
Жогорку Кенешнинг собиқ спикери Чинибай Турсунбеков 2020-йили пневмониядан вафот этган. У эртасига Бишкекдаги «Ала-Арча» қабристонига дафн қилинган.
Турсунбеков биргина сиёсатчи эмас, тадбиркор ва шоир ҳам бўлган. Ўша вақтда ўзининг ёзган шеърларини тўплаб қилиб нашр этган. 2015-2016-йиллари Жогорку Кенешнинг етакчиси бўлиб ишлаб, парламентнинг V ҳамда VI чақирилишинг депутати бўлган.