Бир видео билан: Ўшни ҳам қуюқ тутун қоплади

276

Ўш шаҳрининг турғуни шаҳарни қуюқ тутун қоплагани бўйича видео эълон қилди. Бу ҳақда АКИpress нашри ёзди.   

Турғун шаҳарда ҳаво сифатсиз кўмир ёққан ҳаммомлар сабаб ифлосланмоқда деб ҳисоблайди.

«Бизда ҳам шаҳарни ҳаводан қуюқ смог [қоплади]. Маҳаллий ҳукумат бу “смог” масаласига эътибор қаратиши керак», — деб ёзди у.

Movegreen ҳаракатининг экофаоллари Ўшда ҳаво қишки мавсумида Бишкекникига қараганда кир бўлишини айтган 2022-йилнинг баҳорида. Ҳаракатнинг етакчиси Мария Колесникованинг айтишича, смогнинг сабаби — иситиш мавсумида ҳусусий секторда фойдаланилган сифатсиз кўмир ҳамда автомобиллардан чиққан заҳарли газлар.

Экофаол Ўшда кўмир фойдаланган «тандирлар ва кичик ишлаб чиқариш ишхоналари» кўп эканини таъкидлаган. Шунингдек смогнинг пайдо бўлишига Бишкекдагидек доимо ёниб тутаб турган чиқинди полигони ҳам хиссасини қўшади.

Ўш мэрияси ҳукумат смог масаласидан ва унинг пайдо бўлишига қандай омиллар таъсир этаётганидан хабардор эканини айтган. Шаҳарнинг вице-мэри Сонунбек Жунусов муниципалитет шамолни тўсган кўп қаватли биноларни қуришни таъқиқлаб, бензин билан юрган автобуслардан бош тортиб, шунингдек, ёпиқ чиқинди полигонини қуришга уринаётганини айтиб ишонтирган.