Қирғизистонда 1-январдан бошлаб ун ва нон 15%га қимматлаши мумкин 

286

2023-йилнинг 1-январидан бошлаб ун, нон ва дон маҳсулотлари 15 фоизга қимматлаши мумкин эканини билдирди ун ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси. Бу 31-декабрда дон экинларини импорт қилиш ва қайта ишлатишда имтиёзли ноль қўшимча нарх солиғининг (ҚНС) муддати тугаётгани билан боғлиқ.

Ассоциациянинг президенти Рустам Жунушовнинг айтишича, бугунги кунда доннинг ва уннинг захираси хавф чекига етди. Жунушов бу Россиядан дон маҳсулотини ташиб келишдаги ва қозоқ темир йўл участкаларидаги тиқинлар муаммоси сабаб бўлганини айтади.

Жунушев Қирғизистон ишхоналари октябрь ойида топшириқ қилган кўламларни ола олмаганини ҳам қўшимча қилди. Унинг айтишича, етказишлар 30-40 кунга қадар чўзилиб кетмоқда.

«Мана шу сабаблар ун ва дон экини унчиларнинг омборларида анча камайиб кетишига таъсир қилди. Агар қўшни давлатлар чегарасини ёпиб қўйиш воқеалари ёки буғдой ҳамда уннинг чиқарилишига чеклов киргизса, халқни ун билан фақатгина 25-30 кунгагина таъминлай оламиз», — деб таъкидлади Жунушов.

Ассоциациянинг президенти 2023-йилнинг 1-январидан бошлаб ҚНСнинг ставкалари қайта ишлай бошлаши сабабли дон маҳсулоти 12%га, ун — 15%га, нон эса — 18-20%га қимматлайди деб якунлади сўзини.

2021-йилнинг 31-августидан 2022-йилнинг 31-декабрига қадар мамлакатда дон маҳсулотини импорт қилишга ва қайта ишлатишга ноллик ҚНС киргизилган. Бундай қарорни ҳукумат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб, бозор нархини барқарорлаштириш учун қабул қилган.

2022-йилнинг май ойининг бошида «Клооп»нинг журналистлари биринчи эҳтиёждаги озиқ-овқатнинг нархлари ҳақида Миллий статистика қўмитасининг расмий маълумотларини таҳлил қилиб чиқиб, озиқ-овқатнинг нархи 2019-йилнинг апрель ойидан бошлаб ўртача бир ярим баробарга ўсганини аниқлашган.

Масалан, уннинг нархи бир ярим баробардан ортиқ ўсган. 2019-йилнинг апрелида бир килограмм ун навига кўра 30 сомдан 37 сомга қадар турса, бу йил 50 сомдан кўп бўлмоқда. Нархларнинг кунлик таҳлили кўрсатганидек, уларнинг нархи яна 2022-йилнинг март ойи ўртасида кескин ўсган, бу Россия Қирғизистонга буғдойни экспорт қилишга чеклов киргизган даврга тўғри келади.