Президент яширин қимор ўйинларини ташкил этганларга жавобгарликни кучайтиришни топширди

265

Президент Садир Жапаров Ички ишлар вазирлигига икки ойда яширин қимор ўйинларини уюштирганларнинг жавобгарлигини кучайтирувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди. Тегишли фармонга давлат раҳбари 23-декарбда қўл қўйди.

Унга кўра, 1-январдан бошлаб қимор ўйинларини казинолардагина уюштириш мумкин. Казинодан бошқа ерга савдо марказига, компьютер клубга  эса автоматларни ўрнатиш тақиқланади.

Шунингдек лицензияси бўлмаган тотализаторларнинг ҳамда букмекер контораларнинг фаолияти тўхатилади.

«Мамлакат ҳудудида тақиқланган қимор ўйинларини уюштириш, шунингдек уларга ўқувчиларни, ўсмирларни ва балоғатга етмаганларни жалб қилиш бўйича ноқонуний ишнинг олдини олиш бўйича барқарор ишлар олиб борилсин», — деб буюрди президент.

Жапаров ноқонуний қимор ўйинларини ташкиллашдан тушган маблағ ва буюмлар тергов тарафидан олиниб, давлатнинг ҳисобига ўтказилишини таъкидлади.

Шунингдек давлат раҳбари маҳаллий давлат администрацияларига, шаҳар мэрияларига ҳамда бошқа давлат органларига ноқонуний қимор ўйинларига йўл қўймаслик учун чораларни кўришни топширди.

Қирғизистонда қиморхоналарнинг очилиши

Президент Садир Жапаров 30-июнда Қирғизистонда казино фаолиятига рухсат берувчи қонунга қўл қўйган. Бунга қадар парламентда қонунни қабул қилиш баҳслар билан ўтиб, мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида қиморхона очишга қарши митинглар ўтган.

Ҳукумат қўл қўйилган қонуннинг мақсади «сармояларни жалб қилиш учун қулай шароитларни яратиш йўли билан давлат бюджетига қўшимча ресурсларни олиб келиш» бўлиб ҳисобланишини айтган.

Қабул қилинган қонунга кўра, Қирғизистоннинг фуқаролари қиморхоналарнинг мижози бўла олмайди. Қонунга қарши тарафлар бунга ишонмайди, чунки у ҳукумат мазкур талабнинг амалга оширилишини таъминлай олмайди деб ҳисоблашади.

Иқтисод вазири Данияр Амангелдиев 21-ноябрда парламентнинг профил қўмитасининг йиғинида давлат ҳудудида қиморхона очиш учун ҳозирча ҳеч ким лицензия олмаганини билдирган. Унинг айтишича, лицензия олишга уч ариза келиб тушган. У ҳозирги вақтда Рақамли тараққиёт вазирлиги билан кўнгилочар жойларига қирғизистонликларни киргизмаслик тизими ишлаб чиқилаётганини қўшимча қилган. Мазкур тизим қирғизистонликларнинг шахсий идентификация рақамига уланишини таъкидлайди.

Йиғинда вазирлар маҳкамасининг етакчиси Акилбек Жапаров қиморхоналар 2023-йилдан бошлаб очилади деб тахмин қилган.