UWW Махмудов ва Шаршенбековни 2022 йилнинг «Тарих яратувчилари» деб топди

327

Бирлашган Кураш олами (UWW) қирғизистонлик курашчилар Ақжол Махмудов ва Жоламан Шаршенбековни 2022 йилнинг «Тарих яратувчилари» деб эътироф этди. Бу ҳақда ташкилот сайтида айтилган.

UWWнинг ёзишича, сентябрь ойида Белградда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида Маҳмудовга «Қирғизистон тарихири қайта ёзиш» ва Золтан Левайни 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратиш учун бор-йўғи 2 дақиқа 6 сония кифоя қилган.

«48 соатдан кейин Шаршенбеков ҳамюрти изидан бориб, Қирғизистон тарихидаги иккинчи жаҳон чемпионлигини қўлга киритди», — деб ёзади ташкилот сайтида.

Шунингдек, албаниялик курашчи Зелимхан Абакаров ва япониялик курашчи Юи Сусаки 2022 йил «тарих яратувчилари» деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаршенбеков 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида UWW рейтингида биринчи ўринни эгаллаган эди. У Осиё чемпиони, икки карра жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори ва жаҳон кубоги совриндори.

Маҳмудов 77 килограммгача бўлган вазн тоифасида ушбу рейтингда иккинчи ўринни эгаллади. Маҳмудов юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпиони, Ислом бирдамлик ўйинлари олтин медали ва Осиё чемпионати совриндори, шунингдек, Токио Олимпиадаси кумуш медали совриндори.

Қирғизистонлик спортчилар орасида халқаро даражадаги унвон ва мукофотлар эгалари ҳам бор.

Айсулу Тинибекова икки карра жаҳон чемпиони, тўрт карра Осиё чемпиони, Токио Олимпиадасининг кумуш медали совриндори. Тинибекова Туркияда ўтказилган V Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медални қўлга киритган.

Мээрим Жуманазарова жаҳон ва Осиё чемпиони, Токиодаги Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори. Конядаги Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медални қўлга киритган.