Кампиробод иши: Қирғиз аёллари қамоқдаги аёлларни озод қилиш талаби билан имзо тўплай бошлади

268

Қирғизистонда Кампиробод иши бўйича ҳибсга олинган аёлларни ҳимоя қилиш учун имзо тўплаш бошланди. Петицияни KG Women Empowerment ассоциацияси уюштирди.

Акцияда давлат раҳбариятига сиёсий маҳкум аёлларга: Асия Сасикбаева, Гулнара Журабаева, Рита Карасартова, Клара Сооронкулова, Перизат Суранова ҳамда Орозайим Нарматова қамоқдан озод қилиш талаби айтилди.

«Азиз опа-сингиллар! Сиздан мамлакатларингиз раҳбарияти билан боғланишингизни ёки Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни аёлларни имкон қадар тезроқ озод қилишга, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ва уларга нисбатан шафқатсиз, қадр-қимматни камситувчи муносабатни тўхтатишга чақириш учун очиқ баёнот билан чиқишингизни сўраймиз!» — дейилади мурожаатда.

Ташкилотчиларининг  очлик эълон қилган аёлларнинг соғлиғи ёмонлашиб кетганини айтиб, уларнинг ҳаётига таҳдид яралаётганини қўшимча қилишди.

Қамоқдаги аёллар

Октябрнинг охирида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишини танқид қилгани учун 30га яқин фаол ва сиёсатчи қўлга олинган. Уларнинг олти нафари  — аёл. Қўлга олинганларга «Оммавий тартибсизликларни уюштиришга» уринган деган айб қўйилмоқда.

12-14-декабрда шаҳар суди қўлга олинганларни 20-февралга қадар қамоқда қолдирган. Кейинчалик Кампиробод иши бўйича қўлга олинган 19 киши суд қароридан норози бўлиб, очлик эълон қилганини хабар қилган.

Клара Сооронкулова, Перизат Суранова, Рита Карасартова ҳамда Орозайим Нарматова очликни ҳозиргача давом эттирмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари қамоқдаги аёлларнинг соғлиғи «кескин ёмонлашиб кетганини» айтишмоқда.

Собиқ депутат Орозайим Нарматова 20-декабрда соғлиғи жиддий ёмонлашиб, ҳусусий диагностика клиникасига етказилган. Аммо тўлиқ текширувдан ўтишга улгурмай қолган.

Перизат Суранованинг соғлиғи эса қаноатланарли эмас, у ўзини қамоқдан касалхонага ўтказишни илтимос қилган. Аммо илтимоси қабул қилинмаган.