Ўрмончи болалар. Қирғизистон Беларусга ЕИнинг санкциясини четлаб ўтишга қандай ёрдам бермоқда?

327
«Қирғиз» товарлари сотилган Латвиядаги ёғоч омбори. Сурат: Andrius Švitra / Siena

Қирғизистон Европа Иттифоқи ҳудудида сотилиши тақиқланган Беларус ёғочини ўзиникидек кўрсатиб, экспорт қилмоқда. Аммо бундай ёғоч мамлакатда деярли йўқ. Натижада, республика Ғарбнинг иккинчи санкцияларига дучор бўлиши мумкин. Иқтисодиёти кичик бўлган давлат буни кўтара олмай қолиши мумкин.

2022-йилнинг март ойида Европа Иттифоқи Беларус ёғочини ва тахталарини импорт қилишни тақиқлади. Санкциялар кучга киргач, Қозоғистондан Европа Иттифоқига экспорт 74 баробарга, Қирғизистондан эса тахминан 18 мингга (!) ошган.

Асосан Беларусиядан бўлган Қирғизистон компаниялари санкцияланган маҳсулотларни сохта ҳужжатлар билан Европа Иттифоқи ҳудудига тўғридан-тўғри етказиб беришни таклиф қилмоқда. Журналистлар бундай компаниядан учтасини аниқладилар. Улардан бири «вагонлаб» Европага ёнилғи гранулаларини жўнатиш ниятида турибди.

Журналистларнинг ҳисоби бўйича, Беларус тахталарини Қирғизистон ва Қозоғистон орқали Европа Иттифоқига билвосита реэкспорт қилиш схемаси унинг ташкилотчиларига 30 миллион еврога яқин фойда келтирган. Бу бизнесга Беларуснинг собиқ амалдорлари ҳам қўшилган.

Ушбу материал «Клооп», OCCRP, БРЦ (Беларусь) Siena (Литва), «Власти» (Казакстан), Re:Baltica (Латвия), Fundacja Reporterów (Польша) журналистлари томонидан тайёрланди. «Клооп» материалнинг қисқартирилган версиясини, Қирғизистоннинг ўрмон хўжалигини реал вазияти билан тўлиқлаб эълон қилади.

Танаси Қирғизистонда, илдизи Беларусда

Белоруссияга қарши Европа санкциялари киритилишидан олдин Литва Беларус ёғочининг асосий харидори бўлган ва ҳозир уни Қозоғистон ҳамда Қирғизистондан фаол равишда импорт қилмоқда.

Журналистлар Евростат маълумотларини ёғоч ва кесилган ёғоч импорти бўйича ўрганишди. Беларус дарахтига қарши санкциялар кучга кириши билан 2021 йилнинг шу даврига нисбатан Қозоғистондан Европа Иттифоқига экспорт 74 бараварга, Қирғизистондан эса қарийб 18 минг баробарга ошган.

Қирғизистондан Евро иттифоқдаги давлатларга ёғоч импорт қилиш (божхона коди 44) Манба: Евростат
Манба: Евростат

Бу жуда хайратланарли, чунки Қирғизистонда ўрмон кам, ҳатто жуда кам.

Қирғизистоннинг Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил учун ўрмон хўжалиги хизмати маълумотларига кўра, мамлакатдаги ўрмонларнинг умумий майдони республика умумий майдонининг 6 фоизидан ошмайди. Бундан ташқари, Қирғизистондаги деярли барча ўрмонлар тоғ ёнбағирларида жойлашган бўлиб, у эрда кесилган ўрмонни тиклаш мумкин эмас, шунинг учун республиканинг Ўрмон кодексига кўра, у қўриқхона ҳисобланади.

Қирғизистонда ўрмон хўжалиги маҳсулотлари ялпи ички маҳсулотнинг атиги 0,4 фоизини ташкил этса, ажабмас. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда ёғоч ишлаб чиқариш ҳажми жуда кам. Натижада, тахталарнинг 90% дан ортиғи мамлакатга бошқа давлатлардан, асосан, Россиядан келтирилади.

Қирғизистондан бошқа давлатларга жуда кам учровчи, қимматбаҳо ёғочларни  экспорт қилиш мақсадга мувофиқ. Масалан, қарағай. Бироқ, мамлакатда ҳали ҳам жуда кам қарағай бор ва у асосан қимматбаҳо мебель ишлаб чиқариш учун ишлатилади.

Бундан ташқари, 2021 йил декабрь ойида президент Садир Жапаров Қирғизистондан ёғочни ЕОИИ давлатларидан ташқарига олиб чиқишни тақиқлаган эди. 2022 йил август ойида эса вазирлар маҳкамасининг раҳбари Ақилбек Жапаров Қирғизистондан ёғоч ва ўрмон материалларини олиб чиқишга қўшимча чекловлар киритган.

Бошқача айтганда, Қирғизистондан ёғоч-тахталарни экспорт қилишга биргина техника ва иқтисодиқй сабаблар боис эмас, умуман олганда экспорт қилишга тақиқланган. Экспорт эса 18 минг баробар ўсди дегани — бўлмаган гап.

Мамлакатнинг Божхона хизмати нима учун ўрмон тақиққа қарамай, кўқ деганда статистикага кўра, Қирғизистондан Европана экспорт қилинаётгани ҳақида изоҳ бериш илтимосномасига жавоб бергани йўқ.

Санкцияларни четлаб ўтувчи «Сифат стандартлари»

Қирғизистон Европага ёғочни қандай «етказиб бермоқда»? Бу ҳақдаги версия БСМ (Беларус суриштирув маркази) таҳририятига келган хабарнома туфайли маълум бўлди. Маълум бўлишича, Беларуснинг «Сифат стандарти» номли хусусий экспертиза маркази Европа Иттифоқи товарларини Қирғизистон орқали Беларусга реэкспорт қилиш хизматини таклиф қилади.

Мижоз қиёфасини олган журналистлар компания менежерига мурожаат қилиб, Беларус ёғочини Қирғизистонники деб қайта рўйхатдан ўтказиб, Европага етказиб бериш мумкинми, деб ўрганиб кўришган.

Орадан бир неча кун ўтиб «Сифат стандарти» марказидан алоқага чиқишиб, «Сертификат КейДжи» фирмаси билан ҳамкорликни таклиф қилган.

Манба: «Сифат стандарти» фирмаси билан мижоз қатори мактублашиш

Бу компания ёғоч-тахта ишлаб чиқарган беларус тадбиркорларига товарлари учун қирғиз ҳужжатларини олиб бериб, ЕИнинг божхонасидан ўтишга ёрдам беради.

Манба: «Сертификат КейДжи» фирмаси билан мижоз қатори мактублашиш

«Сертификат КейДжи»нинг биринчи хўжайинларидан бири — Олег Нарчук.

Манба: Osoo.kg

У аввал санкциялардан четлаб ўтишни таклиф қилган «Сифат стандарти» фирмасига эгалик қилгандарнинг бири бўлган. Мазкур фирманинг сайтида ишхона 2011-йили Беларуснинг Давлат стандарти идорасининг икки собиқ ходими тарафидан тузилгани таъкидланади. Беларуснинг умумий реестрида компанияни таъсисчиларидан бири — Нарчук, аслида эса ишхона 2014 йилигина ташкил топган.

Манба: Беларус Республикасининг умумий давлат реестри

Олег Нарчук бу йил кузда Маркетинг ва нархларнинг конъюнктураси миллий марказининг вебинарида иштирок этиб, «Санкциялар фонида Беларус Республикасига товарларни импорт қилиш» мавзусида муҳокама ўтказган.

Олег Нарчукнинг Қирғизистонда, «Сертификат КейЖи»дан ташқари яна бир қанча компаниялар билан алоқаси бўлган: КСК Альянс», «Испытательный центр КСК Альянс» жана «КСК Торг».

Нарчук унга алоқадор компаниялар санкциялардан қочишга ёрдам беришини инкор қилади. «Биз фақат қонун асосида ишлаймиз. Биз ҳеч қандай ҳужжатни сохталаштирмаймиз», деди у. Санкциялардан қочиш билан боғлиқ хизматлар таклифига келсак эса, тадбиркор, эҳтимол, ходим «мижозларни жалб қилиш учун» шундай ёзгандир деб жавоб берди.

Санкция вагони

Олег Нарчук Беларус билан Қирғизистон ўртасида бизнесни йўлга қўйишни бошлаган ягона тадбиркорларнинг биринчиси эмас.

Журналистлар сохта =ужжатлар билан Беларус маҳсулотини Европага етказаётган яна уч компанияни аниқлашди — «Агро Кейжи», «СК Гранд» ҳамда «Адмит». Беларус суриштирув марказининг журналистлари мижоз қаторида аввал компаниянинг вакиллари билан боғлиқ. Сўзлашувда компаниянинг вакили «Агро Кейжи» аввал пеллетларни Европага «фуралаб» ташиган бўлса, ҳозир «вагонлаб» ташиётганини тан олди.

2022-йили 2-августда — Евро Иттифоқ Беларур ўрмон маҳсулотларини импорт қилишга тақиқ қўйгандан беш ой ўтган кейин  — Бишкекда «Адмит» компанияси пайдо бўлган.

Манба: Қирғизистон Адлия вазирлиги реэстри

Компания ўзининг потенциал мижозларига бошқа маълумотларни тақдим этади: компания веб-сайтида беш ой олдин ташкил этилган «Адмит» компанияси «ҳар йили» 40 минг тоннадан ортиқ ёғоч чиқиндиларини қабул қилишини таъкидлайди.

Корхона ёғоч чиқиндиларини қайта ишлаб, гранулалар, брикетлар ва бошқа ёғоч ёқилғиларини ишлаб чиқаради. Мижоз қиёфасидаги журналистлар «Адмит» билан боғланиб, Беларус пеллетларини Европага етказиб беришда ёрдам сўрашган. Компания бунинг уддасидан чиқа олишини тасдиқлади: улар Қирғизистонда ўз маҳсулоти борлигини айтишиб, ўз маҳсулотлари билан бир қаторда Беларус маҳсулоти учун ҳам Қирғизистон сертификатларини тайёрлаб, Европага жўнатишларини айтишган.

Сурат: Литванинг божхонаси

«Адмит»дагилар журналистларнинг топшириғини январь охиридагина қабул қилишга тайёр бўлишган, чунки унгача иш кўламлари тўлиб қолган. Шунингдек компаниядан суриштирувчиларга уларда божхонада ҳеч қандай муаммо бўлмаганини айтиб ишонтиришган, аммо юкни Польша ва Латвия орқали ташиб ўтиш қулай эканини, чунки Литва божхоначилари талабачан эканини огоҳлантиришган.

Дарҳақиқат, Литва биринчи бўлиб Марказий Осиёдан ёғоч маҳсулотлари импорти ҳажмининг кескин ошишига эътибор қаратган. Литва божхона хизмати вакили Вигантас Паигозинас маҳаллий «Сиена» суриштирув порталига берган интервьюсида билдиришича, Беларус ёки Россия ёғочларини божхонадан ўтказишда Қозоғистон ёки Қирғизистондан келганлиги ҳақида декларация тақдим этилади.

«Бу ерда аниқ ва инкор этиб бўлмайдиган белгилар бўлади: ўрамларда топилган белгилар, товар дастлабки босқичда декларация қилинган мамлакатдан эмас, балки Беларус ёки Россиядан чиқарилганлигини бевосита кўрсатувчи қўшимча ҳужжатлар тўплами. Бундай ҳолатлар бор, биз уларни рўйхатга олдик, улар кам эмас», деди у.

 «Кимда ким бир вақтда икки ўриндиқда ўтирса, барчасига санкция киритилади»

Журналистлар «Агро Кейджи» билан «Адмит»га Евро иттифоққа таъқиқ қўйилган Беларус маҳсулотларини сохта ҳужжатлар билан ташимоқдамии деб расмий мурожаат қилганда, компания бу маълумотни рад қилди. «СК Гранд» компаниясининг таъсисчиларидан бири санкциялардан айланиб ўтиб товар ташиш ҳақида билмаганини айтиб, аниқлаб бераман деб ишонтирди.

Литвалик иқтисодчи ва миллий банкнинг бошқарма етакчисининг ўринбосари Раймондас Куодис ғарбнинг демократик давлатлари ёрдам берган мамлакатларни жазоламагунча Россия билан Беларус санкцияларини айланиб ўтаверади деб ҳисоблайди.

«Икки столда ўтирганларнинг бари яхши болалар тарафига ўтгандек қилиш керак. Ўшанда ёмон бола ҳаммага қарши ёлғиз қолади. Бу иш тажрибасида нимани билдиради? Масалан, Нобель лауреати Уильям Нордхаус икки столда ўтирганларнинг барига қарши санкция солишни таклиф қилган».

Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишда иштирок этгани учун Қирғизистон Ғарбнинг иккинчи санкцияларига дучор бўлиш хавфи борлиги бир неча бор айтилган. Бу ҳақда август ойида Миллий банк раиси ўринбосари Нурбек Жениш огоҳлантирган эди. Бунгача, июль ойида АҚШ Қирғизистонни санкцияланган товарларни ташувчи давлатлар рўйхатига киритган эди.

JIA Бизнес Ассоциацияси аъзоси Рисгул Акимжонованинг фикрича, иккинчи санкция қўлланилиши мамлакатни молиялаштиришга таъсир қилиши мумкин. Чунки Қирғизистон халқаро донорларга қарам давлат. Иқтисодчи, Смарт Бусинесс Солутионс Cэнтрал Ациа директори ўринбосари Марат Мусиралиев май ойида «Клооп» нашрига берган интервьюсида Россиянинг Ғарб билан урушида бетарафликни сақлаб қолиш Қирғизистон учун жуда муҳим, деган фикрни билдирган эди. Бунинг сабаби, «бизда мустаҳкам пойдевор йўқ», деган у.