Вазирлар маҳкамаси: 30-декбардан бошлаб мамлакатда электрон патент ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаси қўлланила бошлайди

268

Вазирлар маҳкамасининг 29-ноябрда эълон қилинган фармонига кўра, 30-декабрдан бошлаб электрон ҳужжатлар ҳуқуқий кучга эга бўлади. Бу маълумотни «Клооп»га вазирлар маҳкамасининг матбуот котиби тасдиқлади.

Маълумотга кўра, бундан кейин қирғизистонликлар ҳужжатларнинг рақамли турда давлат идораларига, маҳаллий мустақил бошқарув идораларига, ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга кўрсата олишади.

«Түндүк» мобил иловасига паспорт, туғилганлиги ҳақида ва ҳайдовчилик гувоҳномасини, шунингдек бошқа ҳужжатларнинг электрон турини тиркаб қўса бўлади.

«Түндүк» — давлат хизматлари порталининг мобил иловаси. У ердан керакли идораларга онлайн турда ариза бериб, давлат ва муниципал хизмат кўрсатишлар учун ҳақ тўласа бўлади.

Аввалроқ, июль ойида президент Садир Жапаров «тонналаган қоғоз» қўлланган амалдорларни танқид қилиб, планшет қўлланишга чақирган.

Бу орада Вазирлар Маҳкамаси етакчиси Ақилбек Жапаров 11 майдан бошлаб давлат органларига ички расмий ёзишмаларни электрон ҳужжат айланиши тизими орқали олиб бориш бўйича топшириқ берган эди. Январь ойи бошида у барча давлат идоралари тўлиқ электрон ҳужжат айланишига ўтишини маълум қилган.

Жапаров ўтган йилнинг охирида электрон ҳужжат айланишини жорий этишни жадаллаштириш бўйича топшириқ берган эди.

Асосий саҳифадаги сурат: Гулжан Турдубаева / «Азаттык»

Муаллиф: Каним Кидирова