«Керемет Банк» етакчисининг ўринбосари Максат Дадибаев 18-февралга қадар қамоққа олинди

244

«Керемет банк» етакчисининг ўринбосари Максат Дадибаев икки ойга қамоққа олинди Бу ҳақда «Клооп»га Октябрь туман суди 22-декбарда билдирди.

Бош прокуратура 17-декбарда «Керемет Банк»нинг тўрт ходимини «жиноий даромадни ўзлаштириш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳамда фирибгарликда» гумонлаб қўлга олган. Уларнинг орасида банк етакчисининг ўринбосари Максат Дадибаев ҳам борлигини хабар қилган.

У «Керемет Банк» етакчисининг ўринбосари бўлиб ўтган йилнинг декабридан бери ишлаб келган.

Дадибаев хадқаро ҳуқуқшунос қатори танилган. У 2005-йилдан бери МХДҚда ишлаб, кейинчалик турли раҳбарлик хизматларида ишлаган.

Шунингдек у 15 йилдан ортиқ мамлакатдаги тижорий, давлат ва халқаро ташкилотлар билан миллий хавфсизлик борасида ишлаб, бизнес олиб боришнинг ҳуқуқий аспектлари бўйича эксперт қатори ҳам маълум.

Муаллиф: Насикат Жиргалбекова