Нарматованинг аҳволи оғирлашиб, терговга бора олмагани айтилди

241

22-декабрда Кампиробод иши бўйича қўлга олинган собиқ депутат Орозайим Нарматованинг аҳволи оғирлашиб, терговга бора олгани йўқ. Бу ҳақда унинг дугонаси Назира Алибекова фейсбук саҳифасида билдирди.

У 22-декабрь куни соат 14:00 билан 15:00 ўртасида опер ходимлар Нарматовани ИИВнинг Бош тергов бошқармасига олиб бориш учун ТИЗО-1га келишганини айтди.

«Орозайимнинг аҳволи оғирлашиб, мустақил юра олмагани сабабли ТИЗОнинг ходимлари замбилга ётқизилиб, камерасидан ҳовлига олиб чиқишибди. “Аҳволи оғир бўлгани сабаб ИИВнинг Бош тергов бошқармасига олиб келмаймиз” деб, [Орозайим Нарматова] бугун тергов органига бора олмабди», — деб билдирди у.

Орозайим Нарматованинг 22-декабрда олинган сурати. Сурат: Гуляна Убалиева

Алибекова ўша куннинг ўзида Нарматованинг адвокати у билан учрашувга борганини, аммо собиқ депутат «мустақил юра олмай қолгани сабабли кўришиш мумкин бўлмаганини» таъкидлади.

Жазони ижро қилиш хизмати эса Алибекованинг баёноти бўйича «Клооп»га изоҳ бергани йўқ.

Нарматованинг аҳволи, сиёсий очлик

Орозайим Нарматова 20-декабрда соғлиғини текширтириш учун ҳусусий тиббиёт марказига олиб борилган. Унинг депутати эса у соғлиғини тўлиқ текширишга улгурмаганини билдирган.

Мустақил шифокор Бермет Бариктабасова Нарматованинг соғлиғини текшириб, «аҳволи қаноатланарли эмас» деб хулоса чиқарган. У собиқ депутатнинг ҳоли кетиб, нафас етмай, юраги ва кўкраги қисилиб, сув ичганда қусиб, қорни ва боши оғриётганини айтган.

Шунингдек, Бариктабасова Нарматова очлик эълон қилгандан бери, беш кун ичида беш килограммга озиб кетганини ҳам ёзган.

Очлик эълон қилганларнинг орасидан Нарматова билан фаол Перизат Суранованинг аҳволи баридан ёмон бўлмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари аёлларга бир неча бор тиббий ёрдам кўрсатишни илтимос қилиб мурожаат қилишган, агар уларга ёрдам кўрсатилмаса у қийноққа тенг бўлашини билдиришган.

Жазоларни ижро қилиш хизматидан эса «ишлари кўплигини» айтиб, Кампиробод иши бўйича қўлга олинганларнинг аҳволи бўйича маълумот беришдан бош тортишган.

14-декабрда Клара Сооронкулова, Перизат Суранова ва Рита Карасартова суднинг уларни 20-февралга қадар қамоқда қолдириш қарорига норози бўлиб, сиёсий очлик эълон қилишган. Кейинчалик Кампиробод иши бўйича қўлга олинган 19 киши очлик эълон қилганини хабар қилган.

22-декабрда Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаров билан журналист Айданбек Акматов соғлиғи сабабли очликни тўхтатган.