Иссиқкўлни биринчи бўлиб сузиб ўтган афсонавий сузувчи Ахмед Анарбаев ёрдамга муҳтож бўлмоқда

252

Иссиқкўлни биринчи бўлиб сузиб ўтган биринчи советнинг таниқли сузувчиси, 74 ёшдаги Ахмед Анарбаев қиммат жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлмоқда. Бу ҳақда унинг яқинлари 24.kg нашрига билдирди.

Ахмед Анарбаев

Анарбаев сузиш бўйича СССРнинг терма жамоасида Мехикодаги Олимпиадага қатнашган ягона қирғизистонлик спортчи — у Иссиқкўлни биринчилардан бўлиб сузиб ўтган.

Сузувчига дистал метаэпифизнинг остеосаркомаси деган ташхис қўйилиб, ҳозирда унинг Новосибирскда ўтувчи операциясига 15 минг доллар керак бўлмоқда. Бундай маблағни топишга унинг оиласининг имконияти бўлмаганидан жамоатчиликдан ёрдам сўрашмоқда.

Ахмед Анарбаевга ёрдам кўрсатиш учун реквизитлар:

  • OPTIMA 4169585342967253 Akhmed Anarbaev
  • MBANK 4177490142675653 (ёки 0776 50 57 63) Natalia Anarbaeva
  • СБЕРБАНК (МИР) 2202203207072598 Kamilla Anarbaeva