Қадиракун Нурмаматов Антарктидадаги энг баланд чўққига чиққан биринчи қирғизистонлик бўлди

224

Қадиракун Нурмаматов Антарктидадаги энг баланд тоғ – Винсон массивининг чўққисига кўтарилган биринчи қирғизистонлик бўлди. Бу ҳақда «Клуб 7 вершин» альпинстлар клубидан билдиришди.

Қадирақун Нурмаматов чапда биринчи. Сурат: «Клуб 7 вершин» альпинстлар клуби.

«Бу Қирғизистон учун рекорд! Бизнинг дўстимиз Қадир чўққидан чўққига муваффақиятли чиқмоқда: Элбрус, Килиманжаро, Аконкагуа, Денали ва энди эса Винсон. Қирғизларнинг ичидан биринчи бўлиб бу чўққига чиқди! Антарктиданинг энг баланд нуқтаси «Етти чўққи» дастурини якунлашнинг янги қадами. Тоғлар билан табриклаймиз! Спортчи, муваффақиятли тадбиркор, Қирғизистон альпинизм федерацияси вице-президенти. Қадир биринчи миллий Ҳимолой экспедициясининг раҳбари бўлган, бу экспедиция Манаслу чўққисига кўтарилган», — деб ёзишди клубдан.

Альпинист Александр Абрамов Винсон чўққисига чиққан жамоанинг таркибида Қирғизистоннинг, Ҳиндистоннинг, Болгариянинг, Беларуснинг ва Россиянинг вакиллари бўлганини айтди.

Антарктида тоғига кўтарилган жамоа. Сурат: Александра Абрамова.

«Бутун жамоа бир муштдек бирлашди. Бу ҳақиқий халқалар дўстлиги. Ҳамма бир-бирига ёрдам бериб, бирга ташвишланиб, бирга қувонишди. Ажойиб жамоа. Биз шамолга қарши курашиб, учиб кетаётган чодирларни тўхтатиб қолиб, юкларни бирга ташиб, музлаб қолган бармоқларимизни суратга олдик. Аммо натижа ажойиб бўлди, бутун жамоа Антарктидадаги энг баланд тоғ - Винсон массивига етиб борди!» — деб ёзди у.

Унинг айтишича, Винсон массивига биринчилардан бўли Қадир Нурмаматов ва ҳиндистонлик катта ёшдаги альпинист Шарад Кулкари чиқишган.

«Винсон массивига чиққан иккинчи ҳинду аёл - Анвита Падамати. Қолган барча иштирокчилар ҳам иккита гид билан - Артем Ростовтсев ва мен билан бирга чўққига кўтарилишди! деб ёзди у.