Божхона хизматининг 2023-йилга нисбатан божхона тўловларини тўплаш режаси 24,5 млрд сомга қисқартирилди

277

Божхона хизматининг 2023-йилга нисбатан божхона тўловларини тўплаш режаси 24,5 млрд сомга қисқартирилди. Бу ҳақда 19-декабрда Жогорку Кенешнинг Бюджет, иқтисод ва фискал сиёсат бўйича қўмитасининг йиғинида маълум бўлди.

Муҳокама вақтида депутат Айбек Алтинбеков Божхона хизматининг етакчиси Самат Исабековга мурожаат қилиб, 2023-йилга нисбатан божхона тўловлари бўйича режанинг бажарилиши ҳақида сўради.

«Сизларга режани 98 млрд сомдан 73,5 млрд сомга қадар қисқартириб беришган. Сизлар бу маблағни тўплй оласизларми?» — деб сўради депутат.

Исабеков у Қирғизистонга ташилаётган юкларнинг кўламига боғлиқ эканини айтди. Молия вазири   Алмаз Бакетаев эса божхона тўловларини тўплаш бўйича режа албатта бажарилишини қўшимча қилди.

Бюджет танқислиги

Аввалроқ республика бюджетининг танқислиги 2022-йилнинг натижаси билан 30 млрд сомдан ортиқ маблағни ташкил қилиши маълум бўлган. Ҳукумат уни бу йил юожхона тўловлари кам йиғилгани билан тушунтирмоқда. Шунингдек Боткен вилоятини қайта тиклашга қўшимча чиқимлар пайдо бўлган, у ерда Тожикистон билан кўламли қуролли тўқнашув бўлган.

Умуман олганда, расмийлар 2022 йил охиригача 98 миллиард сом божхона тўловларини ундиришни режалаштирган бўлса, ноябрь ойида Исабеков режани бажаришнинг иложи йўқлигини, божхона йиғимлари йиғими 75 миллиард сомга яқин бўлишини айтган эди. Бош вазир Ақилбек Жапаровга кўра, Россиянинг Украинага ҳужуми, шунингдек, маъмурий камчиликлар туфайли 23 миллиард сомдан ортиқ маблағ ундирилмай қолган.

Парламентнинг 21 ноябрда бўлиб ўтган йиғилишида депутат Айбек Алтинбеков турли сабабларга кўра божхона тўловлари ундирилмаган бўлиши мумкинлиги, бунга божхона бошлиғи Самат Исабеков юкланган вазифани бажара олмагани сабаб бўлганини айтган.

Ўша йиғилишда вазирлар маҳкамасининг раиси 2022 йил якунлари декабрь ойида эълон қилиниши, натижада президент, парламент ва ҳукумат ўз вазифаларини бажара олмаган раҳбарлар билан «хайрлашиш»ини айтган.