Депутат Маматалиев автомобилларда катализатор йўқлиги учун жарима солишни таклиф қилди

315

Депутат Марлен Маматалиев Ҳуқуқ бузишлар ҳақидаги кодексга ўзгартиришлар киргизиш ташаббусини илгари сурди, бу бўйича машиналарда каталитика ўзгарткичлари йўқ бўлса жарима солиш таклиф қилинади —  халқ ичида у катализатор деб аталади. Қонун лойиҳаси 16-декабрда жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди.

*Катализатор — бу машинанинг тутун чиқувчи қисмида чиқинди газларида одам ва экология учун зарар кимёвий моддаларни фильтрловчи қурилма. Бу моддалар катализаторда охиригача ёниб, унчалик зарар бўлмаган моддаларга айланиб чиқади.

Қонун лойиҳасига кўра, катализаторларнинг бор ёки йўқлиги автотранспорт маблағларини дастлабки давлат рўйхатга олиш, қайта рўйхатга олиш, қайд маълумотларига ўзгартиришларни киргизиш, рўйхатдан чиқариш вақтида текширилади. Агар катализатор йўқ бўлса, жисмоний шахсларга 20 минг сом, ҳуқуқий томонларга 65 минг сом жарима солинади. Ҳукуматнинг 2021-йилга нисбатан маълумоти бўйича, Қирғизистон 80 фоизга яқин машиналарда катализатор йўқ, бўлганда ҳам зарарли моддаларни хавфсиз қилиб тозалаб чиқара олмайди.

Катализаторларнинг йўқлиги уларни кесиб ёки ўғирлаб сотишгани билан изоҳланади. Катализатор — автомобилнинг газ чиқариш тизимига кирган энг қимматбаҳо элементлардан бири. Айнан шу сабабдан катализаторларни алмаштирмай туриб кесиб олиб ташлашади. Катализаторнинг таркибида платина, родий ёки палладий тузи каби қимматбаҳо металлар бўлгани учун унинг нархи қиммат.

2021-йилнинг февралида ҳукумат мамлакатдан катализаторларни чиқаришга вақтинча тақиқ солишни таклиф қилган.

ИИВнинг маълумотига кўра, 2022-йилнинг 1-январидан бошлаб мамлакатда 1 млн 1-3 минг 445 енгил автомобил қайд этилган ва уларнинг сони ўсмоқда. Миллий статистика қўмитасининг маълумоти бўйича, 2022-йилнинг январидан сентябрига қадар мамлакатга 25,3 минг енгил автомобил олиб келинган. 2022-йили Қирғизистонга рекорд даражадаги машиналар олиб келингани таъкидланади.

Маматалиев ҳужжатда автомашиналарни атроф-муҳитни ифлослантирувчи асосий манба деб атаган.

«Автомобиллардан ишланиб чиққан газлар атмосферанинг қуйи қатламига тушгани сабаб, у одамнинг нафас олиш зонасида бўлади. Шу сабабдан автомобил транспортларини уй ҳайвонларини ва одамларни овқатлантиришга фойдаланиш учун озиқлар, емлар экилган даланинг этагида жойлашган автомагистралларга яқин атмосфера ҳавони ифлослантирувчиларнинг ўта хавфли манбаси тоифасига киргизиш керак», — деб айтилади қонун лойиҳасининг маълумот-асосномасида.

Бишкекдаги ҳавонинг булғаниши

Ҳар йили совуқ ҳаво бошланиши билан Бишкекда ҳаво сифати ёмонлашади, аҳоли тутундан азият чекади. Шунингдек, Қирғизистон пойтахти бир неча йиллардан буён ҳавонинг ифлосланиши бўйича жаҳон шаҳарлари рейтингида биринчи ўринда туради.

Бироқ мутасадди идоралар томонидан тутунга қарши кураш бўйича ҳалигача самарали чоралар кўрилмаган.

Шундай қилиб, 2021 йилнинг 17 декабрида Вазирлар Маҳкамаси ҳаттоки тутунга қарши курашиш бўйича фавқулодда комиссиясини тузган. Фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича шошилинч чоралар кўриш ва тутунга қарши курашиш бўйича ечимларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Бироқ комиссияга қадар 2021-йилнинг 31-мартида парламент депутатлари «Бишкек шаҳридаги ҳавонинг ифлосланиш даражасини пасайтириш бўйича чоралар ҳақида» қарор қабул қилишган. Бир йилдан кейин депутатлар Вазирлар маҳкамасининг Бишкекдаги смогга қарши курашиш бўйича чораларини етарсиз деб топишган.

Ҳукумат Бишкекдаги ҳавони ифлосланишининг асосий сабабларидан бири — транспортлардан чиққан зарарли газлар деб ҳисоблайди. Октябрнинг охирида БМТнинг Қирғизистондаги вакиллиги Бишкекда ҳавони ифлосланишининг асосий сабаби — хусусий уйларни иситиш мақсадида фойдаланилган кўмир экани бўйича тадқиқотнинг натижаларини эълон қилган.

Шунингдек, ЮНИСЕФ «Ҳавонинг ифлосланишининг Бишкекдаги аёллар ва болаларнинг соғлиғига ҳамда ҳаётининг ижтимоий аспектига етказган таъсир» деган номдаги тадқиқотни эълон қилган. Тадқиқотга кўра, 2021-йилнинг 1-июлидан бошлаб 2022-йилнинг 30-июнигача смогнинг таъсири 112 кишининг ўлимига олиб келган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бундай рақамлар бўйича шубҳаси бор эканини, ва аниқ маълумотларни сўраб ЮНИСЕФга мурожаат қилишганини айтиб жавоб беришган.

12-декабрда Табиий ресурслари, экология ва техника назорат вазирлиги Бишкекдаги смог муаммосини ҳал қилиш учун БМТдан 6,7 млрд доллар миқдорида грант сўрагани маълум бўлди. Шунингдек ҳукумат электр энегиясини импорт қилиш учун 25 млн доллар грант олишни режалаштирмоқда.