Қийноқларга қарши миллий марказ Нарматова билан Сурановани касалхонага ётқизишни сўради

253

Кампиробод иши бўйича айбланаётганларни айримларининг аҳволи хавотирлантирмоқда. Бу ҳақда қамоққа олинганларнинг аксарияти ҳибсда сақланаётган Бишкекнинг ТИЗО-1га кириб чиққандан кейин 18-декабрда Қийноқларга қарши миллий марказнинг етакчиси Бакит Рисбеков билдирди.

Унинг айтишича, Миллиий марказнинг ходимлари Кампиробод ишининг фигурантларини очлик эълон қилишни тўхтатишни илтимос қилишган, аммо улар кўнмаган.

«Собиқ депутат Орозайим Нарматова билан фаол Перизат Суранованинг аҳволи жуда хавотирлантирмоқда. Али Шабданнинг ҳам аҳволи яхши эмасю У ошқозонида яраси бор эканини айтди. Миллий марказ Нарматова билан Суранованинг аҳволидан хавотир олиб, Жазоларни ижро қилиш хизматидан (ЖИХ) уларни касалхонага ётқизиб, тиббий назорат қилишни кучайтиришга ёрдам кўрсатишни илтимос қилади», — деди Рисбеков.

Орозайим Нарматова, Перизат Суранова ва Али Шабдан.

Нарматованинг адвокати Гуляна Убалиева «Азаттык»қа мижозининг аҳволи ёмонлашиб кетганидан касалхонага ётқизишга муҳтож эканини билдирди. Унинг айтишича, собиқ депутатнинг боши тинмай оғрийди, ошқозон яраси сабаб ҳам оғримоқда.

«[Нарматова] очлик сабаб зўрға ҳаракатланмоқда. Жума куни Бош прокуратурага илтимос йўллаб, уни даволанишга ётқизиш кераклигини илтимос қилганман, ҳозирча жавоб келгани йўқ. Аҳволи кундан-кунга ёмонлашмоқда. Ошқозони ҳам оғрир экан, гастрит аниқланибди. ТИЗОдаги шифокорлар бари жойида дейишмоқда, аммо шикоятлари умуман бошқа нарсани кўрсатиб турибди-да», — дейди Убалиева.

Фаол Перизат Суранованинг ҳам соғлиғи ёмонлашиб кетгани маълум. 18-декабрь куни тунда унга ТИЗОга тез ёрдам чақиртирилгани, аммо шифокорлар Сурановани шунчаки қараб, касалхонага ётқизиш учун олиб кетишмагани хабар қилинмоқда. Омбудсман Атир Абдрахматова фаолнинг аҳволига назар солиб туришини, бундан ташқари, ЖИХ тарафидан ёрдам кўрсатилмагани бўйича Бош прокуратурага шикоят ёзишини таъкидлаган.

ЖИХ эса очлик эълон қилганлар шифокорларнинг назорати эканини айтиб ишонтирмоқда.

«Очлик эълон қилганларнинг барчасини аҳволи қаноатланарли. Кеча Перизат Суранова учун махсус шифокорлар гуруҳи чақирилди. Улар ҳозирча касалхонага ётқизиш шарт эмаслигини айтишди. Уларнинг аҳволи ёмонлашгани ҳақида ҳозирча айта олмаймиз», — деб билдирган «Азаттык»қа муассасанинг матбуот котиби Элеонора Сабатарова.