Президент Садир Жапаров пойтахтни қоплаган смог муаммоси «мэрни хизматдан олиш билан ҳал бўлиб қолмайди» деб ҳисоблайди. У бундай фикрини 17-декабрда «Кабар» миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида билдирди.
Давлат раҳбари вертолёт билан Бишкекни айланиб чиққанини айтди. У қора тутун Бишкек иссиқлик элекр марказидан чиқмоқда деган давъоларни рад қилди.
«ИЭМнинг тутуни фақатгина 10-15 фоизни ташкил қилади. [...] Тутуннинг бари янги массивлардан, ҳусусий сектордаги сауналардан, ҳаммомлардан чиқмоқда. Улар резина ёки тикувчи цехлардан чиққан чиқиндиларни ёқиб юборишар экан. Шу сабабдан назоратга олиб, ёқтирмаслик керак. Чунки у тутун ҳар бир турғуннинг соғлиғига зарар беради. Шунинг учун май қўшниси бўлсин ёк кўчадан ўтиб бораётиб кўриб қоласизми, айтиш керак, “ёқма” дейиш керак, тегишли идораларга билдириш керак. Шундагина тутун йўқолади», — деди у.
Президент Бишкекни устидан кўриб чиққандан кейин «дарҳол буйруқ бериб, рейд уюштирганини» айтди. У ҳаммом, уйларда резина, латта ёқаётганларни аниқлаб, уларга жарма солишни буюрганини қўшимча қилди.
«Одамлар ўзи назоратга олиб берса, рейддан ҳам яхши натижа берар эди. Ҳозир янги массивларда ҳусусий ҳаммомлар кўп экан. Ўша ҳаммомларда ёқилар экан. Кейин энг асосийси гидро ГЭСларни солишни кучайтирмоқдамиз», — деди у.
Жогорку Кенешнинг депйтатлари 15-декабрда президент Садир Жапаровга Бишкекнинг мэри Эмилбек Абдикадировни ишдан олиш таклифини берган.
Депутатлар шаҳар бошчиси смог билан курашишда ва шаҳардаги бошқа масалаларни ҳал қилишди «етарли чора кўрмаётганини» айтиб танқид қилишган.