Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Азиз Мурадиллаев вафот этди

317

Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Азиз Мурадиллаев вафот этди. Бу ҳақда жамоат арбоби Ассол Молдокматова фейсбук саҳифасига ёзди.

«Мўъжиза содир бўлмади. Азиз Мурадиллаев бу дунёни тарк этди. Азизнинг охирги орзуси Ала-Арча қабристонига дафн этилиши эди», — деб ёзади у.

Молдокматова Ала-Арча қабристонига «Халқ  артисти» деган унвони борларгина дафн этилишини айтиб, бу бўйича президент Садир Жапаровга мурожаат қилди.

Бунга қадар Мурадиллаев жарроҳлик амалиётигача касалхонадан қирғиз халқига «Худо хоҳласа, яхшиликда учрашамиз» деб видео мурожаат қилган эди.

Декабрнинг бошида Мурадиллаевнинг жигарини алмаштириш учун 45 минг доллар керак экани айтилиб, саховатли фуқаролар маблағ тўплай бошлаган. Шундан кейин Садир Жапаров операция учун 42 минг доллар ўтказган.

Мурадиллаев сариқнинг С турига йўлиқиб, касали жигарнинг циррозига ўтиб кетган. 2016-йили у Москвада ва Туркияда даволанган. Ўшанда жигарнинг алмаштириш заруратининг йўқлиги айтилиб, актёр халқдан тўпланган пулнинг қолганини режиссёр Мурат Мамбетовни ўғлини даволанишига берган.

44 ёшдаги Мурадиллаев театрда ва бир неча машҳур фильмларда роль ўйнаган. «Курманжан Датка» тарихий-бадиий фильмида Алимбек дотқонинг образини яратган. Маданиятга қўшган ҳиссаси учун «Хизмат кўрсатган артист» унвони берилган.

«Клооп» таҳририяти унинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.