Қирғизистонлик спортчилар кикбокс бўйича Осиё чемпионатида олтин, кумуш ва бронза эгалари бўлди

270

Қирғизистонлик спортчилар Аброр Хакимов ва Адилет Улан ўғли Бангкокда ўтаётган кикбокс бўйича Осиё чемпионатида олтин ва кумуш медалларини ютишди.

Хакимов «лоу-кик» дисциплинаси бўйича 71 килограммгача бўлган тоифада олтинни қўлга киритди. У финалда ўзбекистонлик спортчини ютиб олди.

 

Улан ўғли эса «К-1» дисциплинасида 60 килограммгача тоифада ўзбек спортчисини мағлуб этиб, кумуш медалга эга бўлди.

Бундан ташқари қирғизистонлик спортчилар Азамат Кудайбердиев, Сиймик Базилов ҳамда Салиха Гобоева бронза медалларга эга бўлишди.

Бунга қадар спортчи Авазбек Аманбеков ҳам олтин медаль соҳиби бўлди.

Шу дам олиш кунлари Тайланднинг пойтахти Бангкокда кикбоксингнинг WAKO йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўтмоқда.