Бишкекнинг экс-вице-мэри Абдилдаев миллионлаган маблағни ўғирлашда гумонланиб қўлга олинди

216

МХДҚнинг матбуот маркази Бишкекнинг собиқ вице-мэри А.А.А миллионлаган маблағни ўғирлашда гумонланиб қўлга олинди. Гап Абдилдаев Алимбек Анарбекович ҳақида бўлаётгани бўлиши мумкин.

Маълумотда коррупция «Бишкекиссиқликэнерго» коммунал ишхонасида ва  «Бишкексвет» муниципал ишхонасида аниқлангани таъкидланади.

Масалан, тергов «Бишкексвет»нинг раҳбарияти 2019-йилдан 2021-йилгача бўлган вақтда ишхонанинг жуда йирик миқдордаги бюджет маблағларини доимий қонунсиз чиқариб, ўзлаштириб олиб турганини аниқлаган.

Хусусан, тасдиқланган ва қонуний молиялаштириш манбаларига эга бўлмаган мансабдор шахслар «Бишкексвет» корхонасининг бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш ишларини корхонанинг таннарх қисмини сунъий равишда ошириб юбориш йўли билан амалга оширган. Бундан ташқари, корхонанинг умумий қиймати қарийб 2,3 миллион сомлик асосий фондини (тутун мўрисини) ўғирлаш факти аниқланган.

Бундан ташқари, 2016-2019 йилларда «Бишкекиссиқликэнерго» акциядорлик жамияти раҳбарларининг рухсатнома ҳужжатларини расмийлаштириб, қурилиш объектларини иссиқлик тармоқларига улаш бўйича ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида бюджетга 31 миллион сомга яқин зарар етказилгани айтилмоқда.

Юқорида кўрсатилган вақтда «Бишкиссиқликэнерго» ва «Бишкексвет»га Абилдаев раҳбарлик қилган. Шунингдек, 2020 йилда у Бишкек шаҳрининг уй-жой коммунал масалалари бўйича вице-мэри бўлган.

Матбуот хизматидан мэр ўринбосари МХДҚ ТИЗОсининг вақтинча сақлаш изоляторига киргизилиб, тергов амаллари олиб борилаётганини қўшимча қилишди.