Боткен вилоятининг Қорабоғ қишлоқ ҳудудига қарашли Дўбў қишлоғида тошлардан йўл ва троутарлар қурила бошлади. Бу ҳақда 16-декабрда Транспорт вазирлигининг матбуот хизматидан билдиришди.
Лойиҳанинг қиймати 19 млн 496 минг 667 сомни ташкил қилиши таъкидланди.
Лойиҳа буюртмачиси «Қирғизавтожол» давлат корхонасиybyu №2 йўл хўжалиги бошқармаси, пудратчи ташкилоти эса Жалолобод асфальт-бетон заводи ҳисобланади. Лойиҳанинг сметасида 3 километр йўл ва умумий узунлиги 1380 метр бўлган кўча кўзда тутилган.
Кўчаларни асосий кўчага туташтирувчи йўлакнинг кенглиги 7 метр бўлиб, шундан 3,6 метрига 0,7 метр тош ётқизилган, четлари эса 1,4 метр асфальт-бетон қопламаси билан мустаҳкамланган. Иккала томонда қум ва шағалнинг бир метрли чегараси қўйилади.
Бундан ташқари, Дўбў қишлоғининг асосий кўчасига 1,7 метр кенглигида икки томонлама тош қоплама ётқизиш режалаштирилган. Худди шу жойда боғча ёнидан бир томонлама ҳаракатланувчи йўлак ётқизилади.
Ҳозирда Дўбў қишлоғида берилган ўлчовларга кўра тошни кесувчи завод ишга киргизилиб, йўлнинг 1 километр участкасига тош тўшаш учун пойдевори тайёрлагани айтилади.
Маълумотда бунга қадар ҳам шу каби лойиҳа амалга оширилгани таъкидланди. Масалан, Транспорт вазирлигининг маълумоти бўйича, 2014-йили Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманида эксперимент қатори узунлиги 1 км бўлган йўлнинг бир қисмига тош тўшалган. Муассасадан мазкур йўл саккиз йилнинг ичида бузилмаганини таъкидлашди.
«[Боткендаги] йўлнинг тош тўшалиши бўйича синов лойиҳаси ижобий натижа берса, йўлнинг бир қисмини тош билан тўшаш усули Миллий лойиҳа қатори кўрилиб, мамлакат бўйича киргизилади», — деб билдиришди Транспорт вазирлигидан.