МХДҚ: Ақсидаги кўмир қазувчи компаниялар давлатга 4 миллион сомдан ортиқ зарар етказган

339

Жалолобод вилоятининг Ақси туманига қарашли Ақ-Жол ва Ақ-Суу қишлоқ ҳукуматларининг ҳудудидаги кўмир конини ишлатувчи ҳусусий компаниялар мамлакатга тўрт миллион сомдан ортиқ зарар келтиргани аниқланди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати 16-декабрда билдирди.

Маълумотга кўра, компаниялар рўйхатдан ўтмай, тегишли ҳужжатларсиз, лицензияда кўрсатилган ҳудуддан ташқари ердан кўмир қазиб келишган.

«Натижада мамлакатга 4 миллион 477 минг 723 сом зарар келтирилган. Компаниялар ўз ихтиёри билан мамлакат ҳисобига 2 миллион 205 минг 715 сом қайтаришди. Ҳозирда зарарнинг қолган қисмини қайтариш учун тегишли ишлар олиб борилмоқда», – дейишди махсус хизматдан.

Аввалроқ, 8-декабрда МХДҚ Норин вилоятининг Жумгал туманидаги Қара-Кеча конидан кўмирни ноқонуний чиқариб кетган жиноий гуруҳнинг аъзоларини қўлга олган.

Улар коннинг №24 бўлимидаги ходимларни қўрқитиб, бойиш мақсадида, ўзбилармонлик билан кўмир ташиб кетгани хабар қилинган. У бўлимда кўмирнинг тоннаси турғунлар учун 4000 сомдан арзон сотилаётгани айтилган.