Парламент депутатлари «Давлат пенсия ижтимоий таъминлаш ҳақидаги» қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда Жогорку Кенешнинг матбуот хизматидан хабар қилишди. Қонун лойиҳасининг ташаббусчиси вазирлар маҳкамаси бўлган.
Пенсия реформаси 11 пунктдан иборат. Масалан, амалдорларнинг таклифидагги пенсиянинг базавий қисми ҳамма учун бирдек, меҳнат стажига боғлиқ бўлмаган деган меъёр 10-октябрдан бошлаб ишлай бошлаган. Ҳужжатга кўра, асосий қисм 3 170 сом, бунгача стажга кўра эса 702 сомдан 3 170 сомгача эди.
Амалдорлар пенсия ёши кўтарилмайди деб ваъда қилишган. Аммо таклиф қилинган тузатишларда «бюджетни иқтисод қилиш мақсадида» 2023-йилдан 2038-йилгача барча фуқароларга минимал суғурта стажини босқичма-босқич бир даражага — 20 йилга кўтариш таклиф қилинмоқда. Унга кўра, фуқаронинг меҳнат стажи 20 йилдан кам бўлса, ҳозирги оз маблағни ҳам ололмай қолади дегани бўлади.
Кимнинг стажи етмаса, пенсия ҳисобига етмаётган маблағдаги пулни қўшиб ёки пенсия ёшига етгандан кейин ҳам ишлашни давом эттирса бўлади.
Бундан ташқари, ўзгартиришларга кўра, давлат хизматида ишлаган аёллар учун пенсия ёши 58дан 60гача кўтарилади. Депутат Дастан Бекешев бу пунктни «адолатсиз» деб, унинг ҳамкасби Суйунбек Омурзаков эса бундан иқтисод «пенсионерларнинг ҳуқуқларини бузади» деди.
Россиянинг пенсия реформаси
Россия — яқиндагина пенсия реформаси олиб борган энг яқин мамлакатлардан бири. 2018-йили президент Владимир Путин пенсия ёшини (2028-йилгача) аёллар учун 55 ёшдан 60 ёшга қадар ҳамда эркаклар учун 60 ёшдан 65 ёшгача аста-секин кўтаришни кўзлаган қонунга қўл қўйган.
Реформанинг эҳтиёжини рус ҳукумати мамлакатда туғруқнинг камайиб, умрнинг ўртача уўоқлиги ўсгани билан тушунтирган. Россиянинг ўша вақтдаги премьер-министри Дмитрий Медведев мамлакатда меҳнатга лаёқатли аҳолининг улуши камайиб бораётганини, бу «мамлакатнинг ижтимоий вазифаларини бажара олмай қолишига олиб келиши мумкин» деб таъкидлаган.
Пенсия реформаси Россияда оммавий норозиликларнинг чиқишига олиб келган — норозилик мамлакатнинг 80га яқин шаҳрини ўз ичига олган. Норозиликка чиққанлар ҳукуматдан реформани бир оз юмшатиш талабини бажаришган — аввал аёлларнинг пенсия ёшини 8 йилга юқориталишни исташган эди.
Пенсия реформаси аҳолининг рус ҳукуматига ва шахсан президент Владимир Путинга бўлган ишончига таъсир этган. Реформа ҳақидаги буйруққа қўл қўйилгандан ярим йил ўтгандан кейин Медведев бош бўлган ҳукумат истеъфога кетган.