ИИВ: Журналист Болот Темиров Қирғизистонга беш йил кира олмайди

212

Қирғизистондан депортация қилинган суриштирувчи журналист Болот Темировнинг мамлакатга кириши беш йилга ман этилди. Бу ҳақда парламент йиғилишида ички ишлар вазирининг ўринбосари Нурбек Абдиев билдирди.

Унинг таъкидлашича, қонунларга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун депортация қилинганидан кейин мамлакатга киришни тақиқлаш икки йил, унча оғир бўлмаган жиноятлар учун беш йил, ўта оғир жиноятлар учун эса умрбод амал қилади.

«Масалан, Болот Темировга [қанча муддат] бўлади? […] Ўшанда бу кишига беш йил бериладими?» — деб сўради Сеидбек Атамбаев.

Вазирнинг ўринбосари ҳа деб жавб берди.

Темировнинг депортация қилиниши

23- ноябрда Бишкек шаҳар суди суриштирувчи журналист Болот Темировни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилган. Суд қарори эълон қилингандан сўнг, журналистни мажбуран бинодан олиб чиқиб кетишиб, аэропортга олиб кетишган, у ердан Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида улар Москвага депортация қилинган.

Парламент аъзолари, мустақил ҳуқуқшунослар, оммавий ахборот воситалари ва халқаро ташкилотлар журналистнинг мажбуран чиқариб юборилишини қоралаб, суд қарорини бекор қилишни талаб қилишган. Уларнинг барчаси фуқароликдан маҳрум қилиш ва мамлакатдан депортация қилиниши Темировнинг конституциявий ҳуқуқларининг поймол этилишини «ғоят даҳшатли таъқиб факти» деб ҳисоблайди. «Адилет» юридик клиникаси жамоат фонди адвокатлари шаҳар суди Темировни ҳайдаб чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиб, Конституцияни қўпол равишда бузганини таъкидлаган.

Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлиги вакиллари Темиров Қирғизистонда туғилгани, аммо мамлакат фуқароси эмаслигини маълум қилган.