МХДҚ блогерни пул таъма қилиш гумони билан қўлга олди

260

МХДҚнинг ходимлари интернет-блогерни пул таъма қилишда гумонлаб қўлга олди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизматидан хабар қилишди.

Назорат органининг маълумотига кўра, блогер Олабуқа туман давлат етакчисидан «ижтимоий тармоқларда турли провакацион мақолаларни эълон қилишни тўхтатиш» учун пул талаб қилган.

«2022-йилнинг 12-декабрида Д.С.М. 30 минг сом миқдоридаги пулни олаётган жойида МХДҚнинг Жалолобод вилояти бўйича бошқармасининг ходимлари тарафидан қўлга олинган», — деб айтилади идоранинг маълумотида.

Блогернинг қўлга олиниши. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Охирги бир неча ойда ИИВ ва МХДҚ бир неча ойда ИИВ ҳамда МХДҚ бир қатор блогер, фаолларни қўлга олган. Масалан, Кампиробод иш бўйича блогерлар Атай Бейшенбек, Эрлан Бекчоро билан Али Шабдан қўлга олинган.

Шунингдек, пул таъма қилишда гумонланиб ноябрнинг бошида журналист Санрабия Сатибалдиева ҳам қўлга олинган. У тўрт ойлик ҳомиласи ва икки ёшдаги қизи борлигига қарамай бир суткага вақтинча сақлаш жойига киргизилган.

Журналист кейинчалик бўйидан тушиб қолиш хавфи пайдо бўлганидан касалхонага ўтказишган, аммо вақтинча сақлаш жойининг ходимлари шифокорлар касалхонада қолдириш кераклигини айтганига қарамай қайтадан камерага олиб боришган. Натижада журналистга омбудсман Атир Абдрахматова ҳамда адвокатлар кириб чиқишган — улар журналистни касалхона ўтказиб, милиция ходимлари томондан инсоний муомала қилинганини билдиришган. Шундан кейин Сатибалдиевани ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатилган.