Қамоқдаги аёллар очлик эълон қилиш оқибатлари учун масъулиятни президент ва Ташиевнинг зиммасига юклашди

238

Кампиробод иши бўйича қамоққа олинган Конституциялик суднинг собиқ судяси  Клара Сооронкулова, фаол Перизат Суранова, ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова ҳамда собиқ депутат Орозайим Нарматова очлик эълон қилиш оқибатлари учун масъулиятни президент Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевга юклашганини билдиришди.

«Очлик эълон қилишнинг эҳтимолий оқибатлари учун президент Садир Жапаров, МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев, Ички ишлар вазири Улан Ниязбеков, бош прокурор Қурманқул Зулушев ҳамда уларнинг ноқонуний буйруқларини жимгина бажарган терговчилар, прокурорлар ҳамда судлар масъул деб ҳисоблаймиз», — деб айтилади уларнинг мурожаатида.

Қамоқдагиларнинг айтишича, уларнинг очлик эълон қилишига «Кампирободнинг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан сиёсатчиларнинг, фаолларнинг, журналистларнинг ҳамда блогерларнинг кенг доирасига қарши амалга оширилган оммавий сиёсий репрессиялар ва уларга қарши асоссиз жиноят ишларини қўзғашга, адолатсизлик ва ноқонунийлик» сабаб.

Улар тергов сўз, бирлашиш ва тинч йиғилишларни ўтказиш бўйича қонуний ҳақларининг амалга оширилишини жиноий ҳаракат қатори таниётганини ёзишди.

Шунингдек фаоллар суднинг қарори билан 20-февралгача ТИЗОда қолдирилганини, шунингдек тергов идоралари улар қўлга олинган кундан бери тергов амалларини бошламаганини таъкидлашди.

«Қирғизистон раҳбарияти ҳуқуқ ва эркинликларимизни бўғиб, сиёсий мухолифатга интилиб, Қирғизистон давлатининг демократик асосларини тизимли равишда йўқ қилаётганини эълон қиламиз. Республикамизда нафақат президентлик авторитаризми, балки унинг энг ёмон, энг хунук кўриниши – террористик тузумнинг яққол белгиларига эга бўлган мустабидлик ўрнатилмоқда. Бугунги кунда эса биз, Қирғизистоннинг сиёсий маҳкум аёллари, ҳуқуқларимиз ва эркинликларимизгина эмас, умум демократик қадриятлар ҳамда қонун устуворлиги учун курашишнинг ягона, охирги имконият қатори очлик эълон қилишнигина кўрмоқдамиз», — деб айтилади мурожаатда.

Биринчи май туман суди 13 декабрь куни Сооронкулова, Суранова, Карасартова ҳамда Нарматовани 20-февралгача қамоқда қолдирган. Ўша куни қўлга олинганлар очлик эълон қилишини билдиришган. Уларга 20-февралга қадар қамоқда қолдирилган собиқ депутат Бектур Асанов, МХДҚнинг собиқ етакчиси Кенешбек Дуйшўбаев ва фаол Улукбек Маматаев ҳам қўшилган.

Кампиробод иши бўйича яна кимлар ТИЗОда қолдирилган?

Суд Кампиробод ишининг бошқа фигурантларини ҳам қамоқда қолдиришга қарор қилган. Уларнинг орасида МСКнинг собиқ аъзоси Гулнара Журабаева, собиқ депутат Асия Сасикбаева, сиёсатчи Жениш Молдокматов, Кубаничбек Кадиров, Равшан Жээнбеков, фаол Эрлан Бекчоро ўғли ҳамда блогер Атай Бейшенбек бор.

Биринчи май туман суди 12-декабрда фаоллар Акил Айтбаев, Илгиз Шаменов, Чингиз Капаров, Айданбек Акматов, Али Шабдан, Айбек Бузурманкулов ҳамда Марат Баязовни ҳам ТИЗОда қолдирган.

Қирғизистон билан Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим ҳудудларини ратификациялаш тўғрисидаги ва Кампиробод сув омборини биргаликда бошқариш бўйича қарорга қўл қўйишган.

Келишувга Садир Жапаров 29-ноябрда, Шавкат Мирзиёев эса — 30-ноябрда қўл қўйган.

Икки давлат президентлари қўл қўйган ҳужжатларни муҳокама қилиш Қирғизистонда йирик тортишувларни келтириб чиқарган.