Тавсияларимиз бажарилмай, вазият ўзгармаяпти — Movegreen’нинг бошчиси Бишкекдаги смог ҳақида

217

Movegreen экоташкилотининг бошчиси Мария Колесникова «Клооп»га интервью бериб, Бишкекнинг ҳукумати халқаро йирик кредит ҳамда грантларни олаётгани билан тутунга қарши самарали кураш олиб бормаётганини айтиб берди.

«Келинглар, ўша электр энергиясини сотиб олишга олинаётган кредитларни аҳолини газ билан маъминлашга сарфлайлик. Халққа субсидия бериш керак, чунки ҳамма ҳам 40 минг сомга газ баллонларини сотиб ололмайди. Халқни муаммойингни ўзинг ҳал қил деб ташлаб қўйиб бўлмайди. Нима қилса ҳам биз солиқ тўловчилармиз-да. Бизнинг солиқлар қаерга кетмоқда?» — деб савол қўйди Колесникова.

Фаол ҳукумат экологияни ҳимоя қилиш учун республика ва маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиши кераклигини ёдга солди. Чунки грант маблағлари, унинг айтишича, самарасиз ва шаффоф бўлмаган ҳолда сарфланмоқда.

«Грант сўраб, қўл чўзиб туриш етар, бўлди, чунки бизда у пулларни очиқ-ойдин, ҳисобот бериб сарфлаган потенциалимиз йўқ. Биз унинг қадрини билмаймиз. Балки, амалдорлардан, бюджетдан бўлинча талаб кўпроқ бўлар?» — деб билдирди фаол.

Шунингдек фаол шаҳар ҳукуматига берилган таклифлар ҳар йили ўзгармай келаётганини, аммо уларни ҳеч ким амалга оширмай, шаҳарда тутун ҳолати ўша бўйича қолаётганини қўшимча қилди. Масалан, шаҳар мэриясига ҳавонинг ифлосланишини сариқ, қизғиш ва қизил даражаларини киргизиши тавсия қилинган дейди экоафаол.

«Қизил даражада биз мэрияга жамоат транспортларига имтиёз бериб, ўша кунлари уни бепул қилишни таклиф қилганмиз. Бу қандайдир бир коллапсга ҳам олиб келмайди, чунки ўтган йили фақатгина уч кун қизил кўрсаткичга етган эди», — деди Колесникова.

Аммо натижада, Қирғизгидромет билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу даражаларни беришга тайёр эмас бўлиб чиқди, чунки улар ҳисобини чиқариб, бу учун масъул бўлиб қолишар эди. Унинг айтишича, мазкур ташаббусни камида синов режимида киргизишга ҳаракат қилиш кўриши керак эди.

«Ниҳоясида ҳеч нарча йўқ. Мен бу экокенгашлар ва йиғинларга пулимни, вақтимни сарфлаб юрибман-да. Агар бунинг бари шунчаки кўр-кўрона қилинаётган бўлса, унда мен ўша жамоат ишларига қатнашишга тайёр эмасман. [...] Шунчалик ишлардан кейин нима иш қилинди деб сўраган одам йўқ. Ҳозирча ҳукуматдан саволларимга жавоб олардим», — дейди экофаол.

Бундан ташқари, Колесникова амалдорлар кўп қаватли ва ҳусусий уйларнинг энергосамарадорлик масалалари билан ишлаши керак деб ҳисоблайди. У электр энергияси самарали фойдаланилганда балки Қирғизистон электр энергиясини омпорт қилиш учун кредит олмасди деб қўшимча қилди.

Бишкекдаги ҳавонинг булғаниши

Ҳар йили совуқ ҳаво бошланиши билан Бишкекда ҳаво сифати ёмонлашади, аҳоли тутундан азият чекади. Шунингдек, Қирғизистон пойтахти бир неча йиллардан буён ҳавонинг ифлосланиши бўйича жаҳон шаҳарлари рейтингида биринчи ўринда туради.

Бироқ мутасадди идоралар томонидан тутунга қарши кураш бўйича ҳалигача самарали чоралар кўрилмаган.

Шундай қилиб, 2021 йилнинг 17 декабрида Вазирлар Маҳкамаси ҳаттоки тутунга қарши курашиш бўйича фавқулодда комиссиясини тузган. Фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича шошилинч чоралар кўриш ва тутунга қарши курашиш бўйича ечимларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Бироқ комиссияга қадар 2021-йилнинг 31-мартида парламент депутатлари «Бишкек шаҳридаги ҳавонинг ифлосланиш даражасини пасайтириш бўйича чоралар ҳақида» қарор қабул қилишган. Бир йилдан кейин депутатлар Вазирлар маҳкамасининг Бишкекдаги смогга қарши курашиш бўйича чораларини етарсиз деб топишган.

Ҳукумат Бишкекдаги ҳавони ифлосланишининг асосий сабабларидан бири — транспортлардан чиққан зарарли газлар деб ҳисоблайди. Октябрнинг охирида БМТнинг Қирғизистондаги вакиллиги Бишкекда ҳавони ифлосланишининг асосий сабаби — хусусий уйларни иситиш мақсадида фойдаланилган кўмир экани бўйича тадқиқотнинг натижаларини эълон қилган.

Шунингдек, ЮНИСЕФ «Ҳавонинг ифлосланишининг Бишкекдаги аёллар ва болаларнинг соғлиғига ҳамда ҳаётининг ижтимоий аспектига етказган таъсир» деган номдаги тадқиқотни эълон қилган. Тадқиқотга кўра, 2021-йилнинг 1-июлидан бошлаб 2022-йилнинг 30-июнигача смогнинг таъсири 112 кишининг ўлимига олиб келган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бундай рақамлар бўйича шубҳаси бор эканини, ва аниқ маълумотларни сўраб ЮНИСЕФга мурожаат қилишганини айтиб жавоб беришган.

12-декабрда Табиий ресурслари, экология ва техника назорат вазирлиги Бишкекдаги смог муаммосини ҳал қилиш учун БМТдан 6,7 млрд доллар миқдорида грант сўрагани маълум бўлди. Шунингдек ҳукумат электр энегиясини импорт қилиш учун 25 млн доллар грант олишни режалаштирмоқда.