Жалолобод: Турғунлар икки ҳафта аввал фойдаланишга топширилган йўл бузила бошлаганини айтишмоқда

230
Сурат: T-Media

13-декабрда Жалолобод шаҳрининг турғунлари Шопоков кўчасидаги йўл «сифатсиз қурилганидан» шикоят қилишди. Улар яқиндагина фойдаланишга берилган йўлда чуқурчалар пайдо бўла бошлаганини айтишди.

Маълумотга кўра, йўлнинг қурилиши жорий йилнинг апрелида бошланиб, деярлик етти ойдан кейин — 26-ноябрда фойдаланишга берилган.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, ёмғир ёғиши натижасида йўлнинг айрим қисмлари тешилган ва кўлмаклар ҳосил бўла бошлаган. Улар мутасаддилардан катта маблағ сарфланган кўча сифатига эътибор беришни талаб қилмоқда.

«Қуроқ мавсумида ўйилган жойлар кўринмай турибди, аммо ёмғир ёғса, йўл ўртасида сув ва кўлмаклар тўпланиб қолади. [Йўл қурилиши] технологиясига кўра, йўлнинг ўртаси дўнг, четлари паст бўлиб, сув ариққа чиқиб кетиши керак. Ҳозир аксинча, ўртада қолмоқда. Энди йўл тез орада бузилиб кета бошлайди», — деб билдирди маҳаллий аҳолидан бири.

Йўлнинг узунлиги 1167 метр, кенглиги эса 21 метрни ташкил қилади. Бундаг ташқари икки тарафига пиёдалар йўли солиниб, ёруғлантирилган. Унга шаҳар бюджетидан жами бўлиб 42 млн сом ажратилган.

Аммо турғунларнинг айтишича, йўл билан бирга қурилган сув олиб ўтувчи қувурчаларнинг ўрни асфальтдан аниқ фарқланиб туради. Қувурча бор ерлар паст бўлиб, қолган қисми баланд бўлиб қолган.

Жалолобод шаҳрининг вице-мэри Элдос Тагаев «Т-Медиа» нашрига изоҳ бериб, қувурчаларнинг ўрнини таъмирлаш Жалолобод сув бошқармасининг вазифаси эканини таъкидлади.

«Насиб қилса, люкларнинг ўрнини теккизлаб, кўтариб, йўлдаги чуқурларни бузилиб кетмай туриб тўғирлаймиз. Шу ҳафта ичи тугатилади. Йўлни қурган компанияни чақириб, камчиликларнинг барини айттик. [...] Буларнинг барини қонун доирасида қилдирамиз», — деб билдирди Тагаев.