Ўшда тунги рейдга чиққан ТВ ходимининг ёрдамчисини уриб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

266

10-декабрда Ўш шаҳрида кечки рейдга чиққан тасвирчининг ёрдамчисини йўл патрул ходимига бўйсунмаган ҳайдовчи уриб кетди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБнинг патрул хизматидан билдиришди.

Милициянинг маълумотига кўра, воқеа кечки соат тахминан 03:00 да бўлиб, ҳайдовчи воқеа бўлган ердан қочиб кетган.

«Автомобилнинг рақами Бишкекда рўйхатдан ўтгани сабабли ҳозирча Ўшдаги ҳайдовчининг ким экани аниқлангани йўқ. Қидирув ишлари олиб борилмоқда», — деб билдиришди милициядан.

Ҳозирда машина уриб кетган ёрдамчисининг вазияти «қаноатланарли» экани таъкидланди.