Игор Якуниннинг ўлими: Айбланувчи бир йил пробация назоратида бўлади

239

Сокулук туман судининг қарори билан, болалар уйининг тарбияланувчиси Игор Якуниннинг ўлимида айбланган ўсмирни бир йилга пробация назоратида бўлади. Бу ҳақда Kaktus.media вафот этган ўсмирнинг насиҳатчиси Пётр Абраменкога таяниб ёзди.

Абраменконинг айтишича, прокурор айбланувчини 10 йилга озодликдан ажратишни сўраган, аммо суд уч йилга озодликдан ажратиш қарорини чиқариб, аммо айбланувчи жиноят содир бўлган вақтда балоғатга етмаган бўлганини ҳисобга олиб, бир йиллик пробация жазо муддатига алмаштирган.

Натижада айбланувчи эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга олиб келган соғлиққа оғир зарар келтиришда айбдор деб топилган.

«Айбланувчи айбини бўйнига олмаган. Биз ҳукмнинг устидан шикоят қилиб мурожаат қиламиз. [Бу] жуда енгил жазо», — деди Абраменко.

У шунингдек болалар уйининг директорига нисбатан қўзғалган жиноят иши тўхтаб турганини айтди.

Игор Якуниннинг ўлими

Ўсмир ўлгани ҳақидаги хабар 1 июнда тарқаган. Унда милицияга Военно-Антоновка қишлоғидаги болалар уйида 6-синфнинг ўқувчиси Игор Якунин ухлаш хонасида ҳушсиз, ўзига келмай вафот этгани ҳақида маълумот тушган. Бола касалхонага етказилиб, шу ерда вафот этганини тасдиқлашган.

Таълим вазирлигининг маълумотига кўра, болалар ухловчи хонада монополия ўйнашган. Игор тик туриб, бир-икки қадам ташлаб ҳушидан кетиб қулаган. Муассаса ҳеч қандай муштлашув бўлмаган деб ишонтирган.

Бироқ марҳумнинг акаси Богдан Якунин терговга Игор юқори синфнинг ўқувчисини калтагидан ўлди деб билдирган. ИИББдан эса вафот этган боланинг жасади текширилганда калтаклаш белгилари бўлмаган деб билдиришган. Бироқ июннинг охирида милиция ўсмир болалар уйида калтакланиш оқибатида ўлганини тан олган.

«Игорни кўкрак қисмига беш марта уришган, охиргиси юрак атрофига теккан кучли зарба бўлган. Бола бурилиб, уч қадам ташлагандан кейин қулаган. Унинг танаси қалтироқ босиб, нафас етишмай, иштонини ҳўллаб қўйган», — деб айтиб берган акаси Богдан Якунин.

Кейин у президент Садир Жапаровга мурожаат қилиб, укасининг ўлимига боғлиқ ишни ўз назоратига олишни сўраб, болалар уйи директорининг укасини «ўлгунча калтаклаган катта синф тарбияланувчисини ҳимоя қилиб, ишни ёптиришга ҳаракат қилмоқда» деб айблаган.

Воқеадан уч ҳафта ўтгандан кейин Якуниннинг ишини президент Садир Жапаров шахсий назоратига олганини билдирган. Болалар ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакил Жипариса Рисбекова эса Таълим вазирлигига ўсмир вафот этган интернат директорини ишдан бўшатиб, бошқа ходимларнинг жавобгарлигини кўришни тавсия қилган.

Июннинг охирида милиция ўсмир болалар уйида калтаклашдан вафот этганини тан олган. Шу билан бирга Чуй вилоят ИИБи ишнинг моддасини «Одам ўлимига олиб борган соғлиққа зарар етказиш» моддасига ўзгартирган. Бу қарор суд-тиббий экспертизанинг хулоса асосида қабул қилинган.

Сентябрнинг охирида милиция Игор Якунин кўкрак қисмига теккан оғир зарба сабаб юраги рефлектор тўхтаб қолиши оқибатида вафот этганини билдирган.