Политклиника: Вертолётда Жапаров билан Ташиев Moncler ҳамда Loro Piano курткасини кийиб юрган

197

Президент Садир Жапаров ва МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиев 11-декабрда ФҲВга берилган Airbus H145 вертолётига ўтириб учиб кўришди. «Политклиника» нашри Жапаров билан Ташиевнинг вертолётга ўтирганда кийиб юрган курткаларига эътибор қаратган.

Нашрнинг маълумотига кўра, президент ичи шиширилган, ёқасига қундуў қопланган, нархи 1 млн 264 минг сом бўлган Италиянинг Loro Piana брендига тегишли курткасини кийиб юрган. Бунга қадар Жапаров шу либосни 21-октябрда Норин вилоятига Куланак ГЭСига капсула солганда кийиб борган.

Қамчибек Ташиев ҳамда Садир Жапаров, 11-декабрь. Президентнинг администрацияси тарқатган видеодан скриншот.

«Политклиника» Ташиев Италиянинг Moncler брендининг Bauges русумидаги курткасини кийиб юради деб ёзди. Компаниянинг сайтида бундай ташқи кийим 1590 евро туради деб ёзилган. Бу 142 минг сомдан (89,5 курс билан ҳисоблаганда) ортиқ бўлади.

Moncler курткасини кийган Қамчибек Ташиев. Сурат: «Политклиника».

Нашр Бишкекда Moncler компаниясининг фирмага тегишли дўконлари йўқ, аммо Қозоғистон билан Россияда бор эканини таъкидлади.

Журналистлар аввалроқ МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиевнинг кийимига эътибор қатармас эди. Муҳокама марказида Ташиевнинг хизмат машинаси бўлиб келган. Ўтган йилнинг августида махсус хизматнинг етакчиси нархи 100 минг доллар, 2021-йили чиққан Toyota Land Cruiser 300 русумидаги машина ҳайдаб юргани кузатилган.

Ташиевнинг яқин дўсти, президент Садир Жапаровнинг қимматбаҳо кийимлари кўпроқ муҳокама қилинади. Президентнинг кийими ёки оёқ кийимининг нархини билиш ижтимоий тармоқнинг фойдаланувчилари ҳамда журналистлар учун одатга айланди.

Шундай қилиб, Жапаров 400 минг сомдан ортиқ турган кардиган, деярлик ярим миллион сомлик Италиянинг Stefano Ricci курткасини, 98 минг сомлик чанғи либосини, нархи 80 мингдан 98 минг сомгача етган товони қизил Франциянинг Christian Louboutin брендининг туфлисини кийиб юрганини кузатишган.