Ҳукумат смог муаммоси билан курашиш учун БМТдан 6,7 млрд доллар сўради

285

Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазирлиги Бишкекдаги ҳаво ифлосланиши (смог) муаммосини ҳал қилиш учун БМТдан 6,7 миллиард доллар грант сўрамоқда. Бу ҳақда парламент қўмитаси йиғилишида бошқарма бошлиғи Динара Қутманова билдирди.

Қутманованинг айтишича, грант ҳисобидан 23 та кўмир билан иситилган қозонхонани газга ўтказиб, аҳоли хонадонларида муқобил энергия манбаларини жорий этиш режалаштирилган.

«Бизга муқобил энергия манбаларини (иссиқлик насосларини, Канада қудуғи ва иситишнинг қўшимча гибрид шакли - уй хўжаликларида қуёш панелларидан фаол фойдаланиш) кенгроқ жорий қилиш керак. Бу йўналишларда лойиҳалар ишлаб чиқилган», — деди Қутманова.

Шу билан бирга, амалдор БМТ қошидаги Яшил иқлим жамғармаси бундай маблағлар учун аризаларни уч йил давомида кўриб чиқишини таъкидлади. Шу боис, Қутманова Бишкекдаги смог муаммосини эртароқ ҳал қилишга ваъда берди.

Бундан ташқари, табиий ресурсларлари вазири бошқарма Жаҳон банкидан 50 миллион доллар фоизсиз кредит олганини айтди. Маблағларни Бишкекнинг ирригация тизими, Қирғизистон гидрометри ва кўмир сифатини текширадиган лабораторияларни жиҳозлашга сарфлаш режалаштирилган.

Қутманова шунингдек, 2022 йилда Молия вазирлиги томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун бир сом ҳам ажратилмаганини таъкидлади.

«Албатта, грант яхши. Иқлим ва экология жуда яхши молиялаштирилади. Лекин айни пайтда халқаро институтлар ҳам ички сармояни талаб қилади. Бу механизм ишламагунча, мен учун халқаро платформада иқлим бўйича кун тартибига содиқлигимизни исботлаш жуда қийин бўлади», — деди Қутманова.

Вазирлар маҳкамасининг раҳбар ўринбосари Эдил Байсалов ҳам грант миқдори 6,7 миллиард доллар бўлганидан ҳайратда қолди.

 

Грантнинг бу миқдори ҳақиқатдан ҳам ҳайратланарли, чунки Қирғизистон ялпи ички маҳсулоти 2021 йилда Жаҳон банки томонидан 8,5 миллиард долларга баҳоланган.

Айни пайтда Қирғизистоннинг ташқи қарзи 4,2 миллиард долларни ташкил этади.

Бишкекдаги ҳавонинг булғаниши

Ҳар йили совуқ ҳаво бошланиши билан Бишкекда ҳаво сифати ёмонлашади, аҳоли тутундан азият чекади. Шунингдек, Қирғизистон пойтахти бир неча йиллардан буён ҳавонинг ифлосланиши бўйича жаҳон шаҳарлари рейтингида биринчи ўринда туради.

Бироқ мутасадди идоралар томонидан тутунга қарши кураш бўйича ҳалигача самарали чоралар кўрилмаган.

Шундай қилиб, 2021 йилнинг 17 декабрида Вазирлар Маҳкамаси ҳаттоки тутунга қарши курашиш бўйича фавқулодда комиссиясини тузган. Фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича шошилинч чоралар кўриш ва тутунга қарши курашиш бўйича ечимларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Бироқ комиссияга қадар 2021-йилнинг 31-мартида парламент депутатлари «Бишкек шаҳридаги ҳавонинг ифлосланиш даражасини пасайтириш бўйича чоралар ҳақида» қарор қабул қилишган. Бир йилдан кейин депутатлар Вазирлар маҳкамасининг Бишкекдаги смогга қарши курашиш бўйича чораларини етарсиз деб топишган.

Ҳукумат Бишкекдаги ҳавони ифлосланишининг асосий сабабларидан бири — транспортлардан чиққан зарарли газлар деб ҳисоблайди. Октябрнинг охирида БМТнинг Қирғизистондаги вакиллиги Бишкекда ҳавони ифлосланишининг асосий сабаби — хусусий уйларни иситиш мақсадида фойдаланилган кўмир экани бўйича тадқиқотнинг натижаларини эълон қилган.

Шунингдек, ЮНИСЕФ «Ҳавонинг ифлосланишининг Бишкекдаги аёллар ва болаларнинг соғлиғига ҳамда ҳаётининг ижтимоий аспектига етказган таъсир» деган номдаги тадқиқотни эълон қилган. Тадқиқотга кўра, 2021-йилнинг 1-июлидан бошлаб 2022-йилнинг 30-июнигача смогнинг таъсири 112 кишининг ўлимига олиб келган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бундай рақамлар бўйича шубҳаси бор эканини, ва аниқ маълумотларни сўраб ЮНИСЕФга мурожаат қилишганини айтиб жавоб беришган.

Асосий саҳифадаги сурат: Виталий Белошапкин