Новқатда 15 ёшдаги ўсмир осилган ҳолда топилди

307
Иллюстратив сурат

Ўш вилоятининг Новқат туманидаги Кўкжар қишлоғида 15 ёшдаги ўсмир осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда Новқат туман ИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, 9-декабрда милицияга 15 ёшдаги ўсмир уйининг молхонасида ўзини осиб олгани ҳақида хабар келиб тушган. Дастлабки терговнинг натижаси бола ўз жонига қасд қилганини кўрсатган.

Мазку факт Новқат туман ИИБга қайд этилиб, тегишли экспертизалар тайинланди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.